ОАВ: Вашингтонда қурол-яроқ контрабандасида гумонланган икки қирғизистонлик қўлга олинди

665
Иллюстратив сурат

Американинг WJLA сайти билдиришича, Виржиния штатида Чеченистонга қурол-яроқ етказиб берган деган гумон билан икки қирғизистонлик қўлга олинди. Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) қўлга олинганлар бўйича маълумотларни аниқламоқда.

WJLA нашрининг журналистлари хабар беришича, Тенгиз Сидиков ва 27 ёшдаги Элдар Резванов 27-февралда қўлга олинган. Полиция уларни Чеченистонга қисмларга бўлакланган шаклда қурол-яроқларнинг 100 донасини жўнатишга ҳаракат қилган деб гумон қилинмоқда.

Нашр журналистлари ишнинг материалларига таяниб, айбдорлар қурол-яроқларни ошхона жиҳозлари ва автомобиль қопламалари сифатида кўрсатиш учун майда бўлакларга ажратишган деб билдирмоқда.

Маҳаллий почта бўлимининг ходимлари полицияга хабар беришича, улар деярли кунига почта хизматидан фойдаланишган.

Қирғизистоннинг ТИМдан «Клооп» мухбирига маҳкама қўлга олиш бўйича АҚШга сўров жўнатган, бироқ ҳозирча жавоб келмаганини билдиришди.

«Ҳозир вақт фарқи сабабли (ҳозир Виржинияда тунги соат 2) биз маълумотни тасдиқлаб бера олмаймиз, бироқ биз топширма бердик», — деб маълум қилди ТИМ.

«АКИпресс» ва «24.kg» нашри билдиришича, қўлга олинганлардан бири Қирғизистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Замира Сидикованинг ўғли бўлиб чиққан. Шунингдек, Сидикова нашрларга берган интервьюсида қўлга олинганини тасдиқлаган, бироқ фарзандининг контрабанда билан бўлган алоқасини инкор этган.

«Бу бола [Элдар] билан эҳтимол алоқаси бўлиши мумкин. Ўғлим бошқа ерда яшайди.  У Резвановни қўлга олиниши ҳақида эшитганда қўллов кўрсатиш ва аниқлаш учун полиция бўлимига борган, уни ҳам тафсилотлар аниқлангунга қадар қўлга олишганн. […] Эртага суд уларга қарши бу айбловни қўллаш ёки қўллаш керакмаслигига қарор қилади. Бироқ, асосан ҳозир айб қўйиш бўйича қарор йўқ», — деди Сидикова.