Қозоғистонда қўлга олинган депутатнинг отаси фарзандининг Қирғизистонда туғилганини айтиб чиқди

654
Парламент депутати Дамирбек Асилбек уулу. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Асилбек Супатаевнинг билдиришича, унинг фарзанди — парламент депутати Дамирбек Асилбек уулу — Қозоғистонда эмас, Қирғизистонда туғилган. Асилбек уулуни Алматида контрабандада айблаб қўлга олган, кейинроқ Қозоғистон ҳукумати депутатда Қозоғистон фуқаролиги борлигини билдирган.

«Турмуш» нашри 26-февралда Қозоғистонда қўлга олинган парламент депутати Дамирбек Асилбек уулунинг отаси Асилбек Супатаевнинг интервьюси ёзилган видео эълон қилди.

Супатаевнинг билдиришича, унинг ўғли Дамирбек Асилбек уулу Қирғизистонда туғилган ва унинг Қозоғистон фуқаролиги йўқ.

«Мен қирғизман, ўғлим Қирғизистонда туғилган. Қоракўлдаги кичик районда катта бўлган. Қандай қилиб Қозоғистон фуқароси бўлади?... Спорт билан бошқа давлатларга богандир, бироқ борган давлатнинг фуқароси бўлиб қолмайди», - деб билдирди у.

Қозоғистон Ташқи ишлар министрлигининг (ТИМ) қошидаги Давлат тил ва маълумот департаментининг директори  Алмас Садубаев 23-февралда журналистларга Асилбек уулу Қозоғистоннинг фуқароси эканини хабар берган.

Унинг айтишича, Асилбек уулу Жамбил вилоятининг Кордай районида туғилган ва унда туғилганлиги ҳақида гувоҳнома асосида берилган Қозоғистон паспорти бор. У 2010-йили паспортини янгилатган, сабаби эски паспортининг яроқлилик муддати тугаб қолган.

Расмий таржимаи ҳолига кўра, Асилбек уулу Иссиқкўл вилоятининг Каракол шаҳрида туғилган ва унинг Қирғизистон фуқаролиги бор.

Марказий сайлов комиссияси (МСК) раисининг ўринбосари Абдижапар Бекматов комиссия Асилбек уулуда ҳақиқатдан ҳам Қозоғистон фуқаролиги бор ёки йўқлигини тасдиқлаш учун Қозоғистонга талаб юборганини билдирган.

МСК комиссияга Қозоғистондан ҳужжатлар келиши билан Асилбек уулуни мандатдан ажратиш бўйича қарор чиқаради.

Қирғизистон депутатини ва яна икки кишини махсус операция вақтида Қозоғистоннинг куч тузумлари қамоққа олган — бу тўғрисида Қозоғистон бош прокуратурасининг расмий вакили Оксана Лоскутова маълум қилган.

Лоскутованинг айтишича, айбдорлар Қирғизистон орқали «махфий схемаларнинг» ёрдами билан Хитойдан олиб келинган товарларни Қозоғистонга контрабанда йўли билан киритишган.