Соғликни сақлаш министрлиги матоларда заҳарли моддалар бор ёки йўқлигини текширади

675

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш министрлиги (ССМ) кийим ишлаб чиқарувчиларни ва газлама сотувчиларнинг маҳсулотларида  заҳарли моддалар бор ёки йўқлигини текшира бошлади. Текширувлар Қозоғистонда таркибида формальдегид моддаси Қирғизистонда тикилган кийимларда топилганда сўнг бошланди.

Соғликни сақлаш министрлигига қарашли Давлат санитария –эпидемиология департаментининг ходимлари «Дордой» ва «Мадина» бозорларидаги газламаларнинг русумларини лаборатория текширувлари учун олишади. Бундан ташқари, мухандислар болалар ва катталарнинг кийимларини ишлаб чиқарувчиларни текширади.

«Масала кийим тикиш учун газламалар Қирғизистонга асосан Хитой ва Туркиядан келтиралаётганлигида бўлмоқда. Заҳарли моддалар ўша газламаларда бўлиши мумкин», — деб билдирди «Клоопга департамент директори Толон Исаков.

Шунингдек, у 2017-йили департамент ходимлари ўлка бўйича кийимларда  зарарли моддалар мавжуд ёки йўқлигини аниқлаш учун 85дан ортиқ анализ ўтказганини қўшимча қилди, бироқ улар меъёрдан ташқари ҳолни кузатишмаган.

Қозоғистоннинг «Тенгриньюс» нашри 23-февралда билдиргандай, Қарағанда шаҳрининг бозорларидан бирида  санитария ходимлари текширув вақтида «Қирғизистонда ишлаб чиқарилган» деган белгидаги ёш болалар учун тикилган кийимларнинг таркибида формальдегид моддаси мавжуд эканини аниқлашган.

Заҳарли товар сотувчилардан олинган ва уларга деярлик 2 млн тенге миқдорида жарима солинган.

Қарағанда вилоятининг Жамоат  соғликни сақлаш департаменти  раҳбарининг ўринбосари Юрий Залигин сотувчилардан олиб қўйилган кийимлар «махфий цехда» ишлаб чиқилган бўлиши мумкин деб айтган.

Қирғизистон енгил саноат ассоциациясининг президенти Сапар Асанов заҳарли моддалари бўлган маҳсулотларнинг четга чиқарилишини Қирғизистоннинг тикув тармоғини  обрўсизлантириш мақсадида «махсус уюштирилган» бўлиши мумкин деб билдирган.

Шунингдек Соғликни сақлаш министри Талантбек Батиралиев ҳам, агарда заҳарли моддалар бор кийимлар Қирғизистонда ишлаб чиқилгани исботланса масалани қўлга олишни ваъда қилган.