Исаков ҳукумат аъзоларига хайфсан эълон қилди

568

Премьер-министр Сапар Исаков ҳукуматнинг етти аъзосига давлат инвестициялари дастурини «самарасиз» бажараётганлиги учун хайфсан эълон қилди. Исаковнинг билдиришича, агарда вазият ўзгармаса, амалдорлар хизмат вазифасидан олинади.

Премьер-министр Сапар Исаков 22-февралда амалдорларнинг ҳукумат топшириғига қилган муомаласига норози бўлди — Исаков уларга икки ҳафтанинг ичида 2018-йилга нисбатан давлат инвестициялар дастурига таклифларни киритиш ва уюштириш хулосаларини чиқаришни топширди.

«Бизга давлат инвестициялар дастурига донорлар пул беришади, лекин биз уни яхшироқ ўзлаштира олмаяпмиз. Донорлар билан шартнома тузилгандан сўнг ички давлат процедуралари йилларга чўзилиб кетяпти. Бумасъулиятсизликдир», — деб келтирди «24.kg» нашри Исаковнинг сўзларини.

Айни вақтда Исаков ўз ишини молия министри Адилбек Касималиевгина бажарганлигини қўшимча қилди. Жавобгарликдан Давлат мулки фондининг раҳбари қутулиб қолди, сабаби у «хизматга янги киришган».

«Мен уни ҳимоя қилган эмасман, у янги келди. Унга вақт бериш керак. Бироқ ўринбосарликка тайинлаш таклифини бераман. Қарор тайёрлашни сўрайман, душанбадан мен унга қўл қўяман. Агарда сизлар вазиятни июнь ойига қадар  ўзгартирмасанглар, қонунда кўрсатилган тартибда ҳар бирингизни хизматда қолиш ё қолмаслигингиз бўйича масалани қўяман. [...] Барча масалаларни ечса бўлади, бўлгани ишлаш керак. Балкида, форс-мажор юз бериш эҳтимоли бор, лекин бу ерда у йўқ», — деб келтирди Исаковнинг сўзларини «24.kg» нашри.

Жиддий хайфсан Иқтисод министри Артем Новиковга, Таълим ва илм министри Гулмира Кудайбердиевага, Соғликни сақлаш министри Талантбек Батиралиевга ва Қишлоқ ҳўжалиги министри Нурбек Мурашевларга эълон қилинди.

Бундан ташқари, хайфсан Давлат саноат комитетининг директори Уланбек Рискуловга, Маҳаллий ўз ўзини бошқариш ишлари бўйича давлат агентлигининг директори Бахтияр Салиевга ва Давлат архитектура агентлигининг директори Бактибек Абдиевга ҳам эълон қилинди.