Журналист Элнура Алкановага қарши «маълумотни ноқонуний олиш» ва «банк махфий сирини тарқатиш» моддалари бўйича иш юргизилмоқда. Агарда уни айбдор деб топишса, у беш йилгача эркидан маҳрум этилиши мумкин. Алканованинг ўзи жиноий ишни «сохталаштирилган» деб атамоқда.
Алканова «Клооп»нинг хабарчисига «банк махфий маълумотини тарқатиш» моддаси бўйича у уч йилга, шунингдек «маълумотни ноқонуний олиш» моддаларига кўра, икки йилга қамоққа кесилиши мумкин эканлигини айтиб берди.
«Умумий қилиб айтганда, барча жиноий ишлар сохталаштирилган, чунки ишнинг материалида бу ҳужжат банк сири деб ҳисобланганини тасдиқловчи экспертиза йўқ. Аниқроқ айтганда, молия полицияси қандайдир бир асослар бўлмаган ҳужжатни тижорий сир деб ҳисоблаган. Ишнинг материалида аниқлик йўқ ва кўплаб маълумот етишмовчиликлари бор», — деди у.
Алкановага 13-февралда айб қўйилган. Терговчилар унга Бишкекдан чиқишни тақиқлаган. Алканова Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати (ИЖҚКДХ), унга қарши жиноий ишни судга ўтказиб берганини қўшимча қилди.
Молия полицияси 18-декабрда журналистга қарши банк махфий маълумотини тарқатиш факти бўйича жиноий иш қўзғаган.
Алканова «Идеал Хаус» элита шаҳарчасидаги уйларнинг сотилиши бўйича текширувида «Алоқадор ва ҳамкор шахсларнинг рўйхатини» кўрсатган «БТА банк»нинг ҳужжатларидан фойдаланган.
Алканованинг текшируви
Алканова «БТА Банк»нинг бошқарма раҳбари Темир Рискуловни элита шаҳарчасининг эҳтимолий харидори ва ёшлигида бирга ўқиган Исаковнинг дўсти деб атаган. Унинг маълумотлари бўйича, ҳукумат раҳбарининг акаси Капар Исаков сотув ишлари юргизаётганда банкнинг етакчилик хизматига тайинланган.
Журналист ўз текширувида «Идеал Хаус» элита шаҳарчасидаги уйларнинг сотилишини ва бу ишда премьер-министр Сапар Исаков доирасидагиларнинг эҳтимолий алоқаларини текширган.
Ўз навбатида ҳукумат журналистнинг далилларини инкор қилиб, материал эълон қилинган «Фергана» нашри билан Алкановадан халқ олдида кечирим сўрашни талаб қилган.
Шунингдек, бош прокуратура ҳам премьер-министрнинг «Идеал Хаус»ни сотиб олиш ва сотувга чиқариш ишига алоқадорлигини инкор қилган — бош назорат органининг маълумоти бўйича Рискулов билан Исаков бирга ўқишган эмас. Давлатмулк фондидан билдирилишича, «Идеал Хаус» элита шаҳарчасини сотувда ҳеч қандай қоида бузарликлар бўлмаган.
Бироқ бош прокуратура вазиятни тушуниш учун «Давлат назорат органининг хизмат одамлари томонидан ноқонуний текширув юритиш» ва «Хусусийлаштиришни амалга оширишда хизмат амалидан ноқонуний фойдаланиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.
Алканова ва «Фергана» нашрини текширувда Сапар Исаковни бу ишга тўғридан-тўғри алоқаси бўлгани ҳақидаги билдирувларида исбот йўқ деб ва эълон қилинган материал учун кечирим сўрашдан бош тортишган.