Журналистларни ҳимоя қилиш комитети Қирғизистон ҳукуматини журналист Элнура Алкановага қарши жиноий ишни тўхтатишга чақирди. Бишкекнинг чекка ҳудудидаги элита шаҳарчасидаги уйларни сотилиши бўйича текширувидан сўнг журналистга нисбатан қўзғалган.
Журналистларни ҳимоя қилиш комитетининг Марказий Осиё бўйича координатори Нина Огнянова Алкановага нисбатан қўйилган айбловларни «сиёсий характерга эга» деб атади.
«Биз Қирғизистон ҳукуматини Алкановага қарши ишни тўхтатишга, тазйиқлардан қўрқмасдан иш қилишга унга имконият беришга чақирамиз», — деб билдирди Огнянова.
Молия полицияси 14-февралда Алкановага «Тижорий ва банкнинг махфий маълумотларини ноқонуний олиш» бўйича айб қўйган. Журналистга Қирғизистондан чиқиш тақиқланади. Шунингдек, Алканова ўзига нисбатан ишни «сохталаштирилган» деб ҳисоблайди.
Иқтисодий жиноятга қарши курашиш бўйича давлат комитет (ИЖҚКДК) 18-декабрда журналистга қарши банк маълумотини тарқатиш факти бўйича жиноий иш қўзғаган.
Алканова «Идеал Хаус» элита шаҳарчасидаги уйларнинг сотилиши бўйича материалида «Алоқадаги ҳамда ҳамкорликдаги шахсларнинг рўйхати» кўрсатилган «БТА банк»нинг ҳужжатларидан фойдаланган.
Алканованинг текшируви
Алканова «БТА Банк»нинг бошқарма раҳбари Темир Рискуловни элита шаҳарчасининг эҳтимолий харидори ва ёшлигида бирга ўқиган Исаковнинг дўсти деб атаган. Унинг маълумотлари бўйича, ҳукумат раҳбарининг акаси Капар Исаков сотув ишлари юргизаётганда банкнинг етакчилик хизматига тайинланган.
Журналист ўз текширувида «Идеал Хаус» элита шаҳарчасидаги уйларнинг сотилишини ва бу ишда премьер-министр Сапар Исаковнинг доирасидагиларнинг эҳтимолий алоқаларини текширган
Ўз навбатида ҳукумат журналистнинг далилларини инкор қилиб, материал эълон қилинган «Фергана» нашри билан Алкановадан халқ олдида кечирим сўрашни талаб қилган.
Шунингдек, бош прокуратура ҳам премьер-министрнинг «Идеал Хаус»ни сотиб олиш ва сотувга чиқариш ишига алоқадорлигини инкор қилган — бош назорат органининг маълумоти бўйича Рискулов билан Исаков бирга ўқишган эмас. Давлатмулк фондидан билдирилишича, «Идеал Хаус» элита шаҳарчасини сотувда ҳеч қандай қоида бузарликлар бўлмаган.
Бироқ бош прокуратура вазиятни тушуниш учун «Давлат назорат органининг хизмат одамлари томонидан ноқонуний текширув юритиш» ва «Хусусийлаштиришни амалга оширишда хизмат амалидан ноқонуний фойдаланиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.
Алканова ва «Фергана» нашрини текширувда Сапар Исаковни бу ишга тўғридан-тўғри алоқаси бўлгани ҳақидаги билдирувларида исбот йўқ ва эълон қилинган материал учун кечирим сўрашдан бош тортишган.