Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати Гулакандоз канали орқали янги кўприк қуришни келишиб олишди.Бунгача аҳоли каналдан кўприк ўрнида фойдаланган контейнер орқали ўтишар эди.
Баткен вилоят маъмуриятининг матбуот котиби Чолпон Бердикулова «Клооп»нинг журналистларига билдирганидай, Қирғизистон Тожикистон билан баҳсли ҳудудга янги кўприк қуришни бошлаган.
Бердикулованинг айтишича, икки ўлканинг ҳукумати Баткен вилояти Сада қишлоғининг ёнида маҳаллий аҳоли томонидан ўрнатилган контейнерни ўрнига янги кўприк қуришга келишишган.
Қирғизистоннинг чегара хизмати 8-февралда билдиришича, Тожикистон Сада қишлоғининг яшовчилари мактаб ўқувчилари сув каналидан қўрқмасдан ўтишлари учун рухсатсиз контейнер кўприк ўрнатиб олишгани учун икки ўтиш пунктини вақтинчалик ёпиб қўйган.
«Баткен вилоятининг Сада аҳоли пунктининг турғунлари мактабга бориш учун узоқ йўлни айланиб ўтишга мажбур бўлишган ва мактаб ўқувчилари учун канал орқали ўтишга кўприк қуришган», — деб билдирган чегара хизмати.
Бундан ташқари, Тожикистон чегарачилари Баткен вилоятининг Сай ҳудудидаги кўприкни ёпиб, у ерга ўз аскарларини қўйиб олишган.
Қирғиз ва тожик чегаралари ўртасидаги музокарадан сўнг Қирғизистоннинг чегара хизмати тожик аскарлари кўприкни очиб, ҳудуддан кетишганини хабар қилган.