Исаков «криптовалютани давлат харидларига киргизиш» ғояси тўғрисида билдирди

759

Қирғизистон премьер-министри Сапар Исаков криптовалюталарни киритиш давлат харидларида коррупция даражасини пасайтиради деб билдирди.

Исаков Алматидаги «Глобаллашув давридаги рақамли кун тартиб» конференциясида билдиришича, Қирғизистон ҳукумати давлат харидлари тизимига криптовалюталарни киритишни кўриб чиқмоқда.

«Ҳозирда барчаси криптовалюталар тўғрисида сўз юритишяпти. Биз ҳамкасблар билан криптовалютани давлат харидлари тизимига киритиш масаласини муҳокама қиляпмиз. Бу коррупция даражасини пасайишига ёрдам беради, шунинг ортидан биз катта хатарга учрамаймиз», — деди у.

Россиянинг премьер-министри Дмитрий Медведев Исаковнинг баёнотига жавоб берди, криптовалюталарга пессимист назар билан қараётганини айтди. «Бу криптовалюталар сақланиб ёки сақланмай қолишини ҳеч ким билмайди», — деди у.

Қирғизистоннинг молия министрлигининг қошидаги Давлат харидлари департаментидагилар ҳукумат чиндан ҳам давлат харидларига криптовалюталарни киритишни кўриб чиққанини «Клооп»нинг мухбирига билдиришди.

Собиқ мутахассис Улан Озумбеков давлат харидларини криптовалютани қўлланиш мониторингини ва келишимларнинг   фаолиятини яхшилайди.

«Биз бу вариантни кўряпмиз. Асосийси, биз бу масалага диққатлироқ қадам ташлашимиз керак. Мен биз криптовалюталарни киритишни ҳукумат раҳбари Алматидан келгандан сўнг муҳакама қиламиз деб ўйлайман», — деди мутахассис.

Исаковнинг баёноти 2014-йили ўлкада криптовалютани қўлланишни қўлланмасликни маълум қилган Қирғизистоннинг миллий банкидан позициясига қарши келади. Ўлканинг бош банки қирғизистонликларга криптовалюталар билан боғлиқ ҳар қандай операцияларга қатнашмасликни таклиф қилган.