Бишкекнинг Биринчи май район суди депутат Канатбек Исаевни февралнинг охиригача қамоқда қолдирди. Унга «ҳукуматни куч билан босиб олишга ҳаракат қилмоқда» деган иш асосида айб қўйилди.
Депутатнинг аёли Жамиля Исаева «Азаттык» радиосига билдиришича, унинг турмуш ўртоғини 28-февралгача изоляторда қолдиришган — суд бу қарорни сиёсатчига нисбатан тергов давом этаётгани билан изоҳлаган.
Депутатни ўтган йилнинг 30-сентябрида «ҳукуматни куч билан босиб олишни» тайёрлаш бўйича қўлга олишган.
Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, Исаев агар 15-октябрдаги сайловда президентликка номзод Омурбек Бабанов мағлуб бўладиган бўлса, «оммавий тартибсизлик уюштириш учун жиноий гуруҳлар билан сўзлашган».
Бабанов 1-октябрда ўтказган матбуот йиғинида Исаевни унинг тарафдори бўлиб, уни қўллагани учун ушлашганини билдирган.
Исаевга 4-январда давлат мулкини ноқонуний сотиш ва қалбаки шартномаларни тузиш айблари бўйича 9 йилга қамоққа кесиш ҳукми чиққан. Авваоига унинг жазо ўташ муддати 12 йилни ташкил қилган, бироқ у амнистия бўйича қисқартирилган.
Сиёсатчи 2008-2010-йиллар оралиғида Тоқмоқ мэри бўлган вақтда Тоқмоқда муниципиал бозор ва автостанцияни қуриш бўйича қалбаки ўтказиш бўйича айбдор деб топилган.
Исаевнинг ўзи билдиришича, унга нисбатан жиноий иш «сиёсий сифатга эга».
«Бироқ бугунги кунда суд тизими "Оқ уй" буйруғи билан ишлайди. Эртами-кечми ҳаммаси жавоб беришади, барча судлар ўз ҳаракати учун жавоб берадиган вақт келади. Ҳурматли суд, мен сизни адолатли ҳукм чиқаради деб ишонаман», — деб билдирган Исаев.
Исаевнинг адвокати Бакит Осмоналиев унинг ҳимоясидаги кишига қарши иш «терговчиларнинг фантазияси билан тузилган» деб билдириб, ҳукмдан арзланган.