Транспорт министри Балиқчи- Корумду йўлини битиришга маблағ етишмаётганини билдирди

641

Йўл транспорт министрлигининг раҳбари Жамшитбек Калилов 2018-йилнинг сентябрь ойида ўтувчи Кўчманчилар ўйини бошлангунга қадар Балиқчи-Корумду йўл қурилишини битиришга маблағ етмаётганлигини билдирди.

Калилов 30-январда ҳукумат йиғилишида маълум қилишича, ажратилган 1 млрд сом Иссиқкўл шимолидаги йўлнинг реконструкциясини битиришга етмайди.

Унинг айтишича, йил сайин йўл қурилиши учун 1 млрд сомдан ажратилса, шунда  4-5 йилдан сўнг битади — аниқроқ айтганда,  йўлни тъмирлашга  4,5 млрд сомдан 5 млрд сомгача миқдорда пул керак бўлади.

«От майдонидан тортиб Корумду ҳудудига қадар 600 млн сом керак. Премьер-министр йўл қурилиши Бутунжаҳон кўчманчилар ўйини (БКЎ) бошлангунча битиришни топширган, бироқ  маблағ етмаяпти», — деб билдирди «Азаттык» радиоси Калиловнинг сўзларини.

2017-йилнинг апрель ойида Транспорт министрлиги йўл қурилишини битиришга 5 млрд сомдан ортиқ сўраган.

Балиқчи — Корумду йўлининг қурилиши 2017-йилнинг декабрида тўхтатилган. Ҳукумат Хитойнинг  «Лонг Хай» компаниясидан 137 млн сом қарз бўлган, компания ходимларига беш ой давомида маош тўланмаган.

Балиқчи — Корумду йўли

Балиқчи — Корумду йўл қурилиши 2015-йилнинг ноябрь ойида бошланган. Йўлни реконструкциялашни 2016-йилнинг сентябрида ўтган  II Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг бошланишига қадар битиришни режалаштирган. Бироқ, ҳукумат маблағ йўқлиги сабабли шу вақтгача ишни тугата олмаган.

2016-йилнинг апрелида ўша вақтда ҳукумат раҳбари Сооронбай Жээнбеков қурилиш ишларига маблағ «Мегаком» компанияси сотилиши ортидан тушувчи  киримдан ажратилади деб билдирган. Аммо  компания ҳозиргача сотилмаган.

Ҳукумат Баликчи — Корумду йўл қурилишига тендерни 2015-йили эълон қилган. 6,8 млрд сомлик тендерни ўша пайтда лицензиясиз  «Лонг Хай» Хитой компанияси ютиб олган.  Лицензиянинг йўқлиги муассасалар аро текширувларга асос бўлган ва бу  қурилишга алоқадор бошқа қонунбузарликларнинг очилишига имкон берган.

Қонун бузишларни текширувлар асосида Транспорт министри Аргинбек Малабаев билан ҳукумат етакчиси Темир Сариев ўртасида тортишув юзага келган.

Сариев қонун бузарликлар сабабини Траспорт министрлигининг масъулиятсизлиги сифатида ҳисоблаб, Малабаевни ишдан олишни таклиф қилган. Малабаев ўз ўрнида Сариевни «Лонг Хай» компаниясининг манфаатларини ҳимоя қилишда айблаган. Бу низо ортидан икки амалдор ҳам ўз лавозимидан айрилган.