Бишкек ИЭМидаги авария учун Шадиев ва Калиев кечирим сўрашди

707

Биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев ва Миллий энергетика холдинг раҳбари Бишкек ИЭМидаги аврия учун шаҳар аҳолисидан кечирим сўрашди. Бунгача премьер-министр Сапар Исаков ҳам бишкекликлардан кечирим сўраган.

30-январда Бишкек ИЭМида биринчи-вице-премьер-министр Аскарбек Шадиевнинг иштирокида парламент комиттетининг кўчма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш вақтида у иссиқлик бериш марказидаги авария учун шаҳар аҳолиси олдида кечирим сўради. Бундан ташқари, Миллий энергетика холдинг раҳбари ҳам ўз кечиримини сўраган.

Миллий энергетика холдингнинг матбуот котиби Аман Калибеков «Клооп»нинг мухбирига маълумотни тасдиқлади — унинг айтишича, энергетика компанияларнинг бошқа етакчилари ҳам кечирим сўрашган.

«Миллий энергетика холдинг раҳбари келтирилган ноқулайликлар учун кечирим сўради», — деди Калибеков.

Премьер-министр Сапар Исаков Бишкек ИЭМидаги авария учун биринчилардан бўлиб кечирим сўраб, айбдорларни жазога тортишни ваъда қилган — бу бўйича у 29-январда билдирган.

Исаков жазога энергетика тармоғига жавобгар етакчиларни тортилишини билдирган. Бош  прокуратура Бишкек ИЭМидаги авария юзасидан «Масъулиятсизлик» банди асосида жиноий иш қўзғаган.