Сапар Исаков бишкекликларга иссиқлик 16:00да берилишини ваъда қилди

657

Премьер-министр Сапар Исаков 30-январда соат 16:00гача ҳукумат иссиқлик беришни ва «барча хонадонлар  иссиқ бўлишини» ваъда қилди.

Исаков «Аччиқ ҳукумат» конференциясида билдиришича, Бишкек хонадонларига иссиқлик беришни соат 16:00гача ўз ўрнига қўяди.

«Соат 16:00га яқин уйлар иссиқ бўлади.  Ҳаётда ҳар нарса бўлади, қайғуда ҳам, яхши кунлар ҳам. Албатта, ИЭМида юз берган ҳолат, биринчи ўринда ҳукумат учун сабоқ бўлди. Бу Қирғизистон энергетика тармоғи бўйича ўйланиши кераклигини тасдиқлаб турибди», — деб билдирди у.

Премьер-министрнинг нашриёт котиби Урмат Кабилова «Клооп»га  бу маълумотларни билдирди — унинг айтишича, Бишкек ИЭМида иссиқлик беришни таъминлаш учун қўшимча ўт қозон қўшилиши керак бўлади.

Кабилова уйларга иссиқлик аста-секин берилишини тушунтирди.

«Ўт қозон ҳозирча иситилмоқда, унга иссиқлик етказиш процесс тез амалга ошмайди —иссиқ сув аста –секинлик билан қувирларга бўлинади», — деб тушунтирди у.

Бишкек хонадонларида ҳарорат 26-январда Бишкек ИЭМИда рўй берган авария туфайли кескин пасая бошлаган. Авария қаттиқ совуққа тўғри келиб қолган — сўнгги бир неча кунда Бишкекда Цельсий бўйича -10дан -25гача совуқ бўлган.

Бундан ташқари, иссиқлик беришнинг пасайиши электр энергияси тармоғига муаммо келтирган — бишкекликларнинг ярми электр энергиясини тез-тез ўчирилаётганлигидан шикоят қилишган.