Саломатмисиз, қадрли ўқувчилар!
Биз бугунги кундан бошлаб Бишкекдаги «Енот» нашри билан биргаликда ишлай бошладик — улар «Клооп»нинг бир қисми бўлиб қолиш билан бирга алоҳида сайтга ва таҳририятга эга бўлган нашриёт бўлиб қолаверади.
Бу нимани билдиради?
«Енот» билан ҳамкорлик қилиш биринчи навбатда, биз Бишкекнинг кун тартибидаги мавзуларни ва материаллар устида бирга ишлаймиз дегани ва материаллар сизга ҳурматли ўқувчилар, бевосита алоқаси борлигини билдиради.
Биз Бишкек ҳақида батафсил материалларни кўпроқ беришга ҳаракат қиламиз. Материалларимизни пойтахтдаги қизиқарли одамлар билан компаниялар, нима учун бирор бир нарсалар бошқача эмас, мана шундай экани ва Бишкекдаги ҳаётни қандай қилиб яхшиласа бўлиши ҳақида баён қиламиз.
Иш биргаликда тайёрланган материаллар билан чекланмайди — бу албатта, билим алмашиш, келажакда биргаликда тадбирларни ўтказиш ва бир-биримизнинг материалларимиз сифатини кўтариш бўлиб ҳисобланади.
Нима учун буни қиламиз?
Бизга «Енот»нинг бу вақтгача нима билан шуғуллангани, қандай қилиб материаллар устида ишлагани, доим керакли материалларни қилиб, ўз ўқувчилари учун ҳақиқатгўй бўлишга ҳаракат қилгани ёқади.
Биз Бишкек шаҳрига — шаҳардаги сўнги янгиликлар ёки қаерда ва қандай қизиқарли вақт ўтказса бўлиши ҳақида айтиб берган — сайт ёки супер қаҳрамон блоги керак деган «Енот»нинг ғоясига қўшиламиз.
Бизнинг биргаликдаги ишимизни қандай аташ ўз эркингизда — ҳамкорлик ёки бирор бир бошқа нарса ҳам бўлиб қолиши мумкин. Биз учун энг асосийси — икки таҳририятнинг боғликлиги бир эканини ва биргаликда иш олиб боришга бўлган интилиши аҳамиятли.
Ҳурмат билан,
«Клооп»нинг бош муҳаррири Элдияр Арикбай