Ҳукумат давлат ходимларини қисқартиради

710

Вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев парламентда ҳукумат ходимлари қисман қисқартирилиши ҳақида билдирди. Унинг айтишича, камида давлат ходимларнинг 10 фоизидан ажрайди.

Шадиев 23-январда парламент йиғинида билдиришича, давлат ходимлари сонини қисқартириш «яқин вақтларда» бўлади. Унинг айтишича, ижройи ҳукуматдаги барча ходимларнинг 10 фоизи қисқаради.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати вакили Марат Қидиралиев давлат ходимларини қисқартиришларини «Клооп»га тасдиқлади. Унинг айтишича, премьер-министр Сапар Исаков 8-январда штатни қисқартириш бўйича ведомстволар аро комиссия тузган.

Ҳукуматда қисқартиришни «такомиллаштириш» деб аташмоқда. Қидиралиевнинг айтишича, ҳукумат қайси бир давлат органларида бир-бирини такрорлаган функциялар бор ёки йўқлигини текширади, кейин улардан халос бўлади.

Сапар Исаковнинг буйруғида ҳукумат камида ходимларнинг 10 фоизини қисқартириб, комиссия ўз ишини якунламагунча давлат ходимларини ишга олишни (тахминан февралнинг ярмигача) вақтинча тўхтатади деб айтилган.

Ишдан бўшатишлар министрликлар билан ведомстволарнинг стаст-котибларининг таклифи асосида бўлади. Улар давлат ходимларининг мутахассилигига хослигига қараб анализ қилишлари керак.

Давлат кадр хизматининг 2016-йилга нисбатан статистикаси бўйича умумий Қирғизистонда 16 мингдан кўпроқ давлат ходимлари бор. «Азаттык» радиоси бошқа рақамларни айтмоқда — уларнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда муниципиал ишчиларни қўшганда 27 мингдан ортиқ ходим бор. Бу маълумотлар қисқаришига камида 1600 одам учрайди дегани.

Аналитика бўлимининг раҳбари Назгул Бегалиева қисқартиришга қишлоқ ҳукуматларида ишлаган ходимлар тушмаслигини тушунтирди, сабаби улар ижроий органларнинг таркибига кирмайди.

«Муниципиал ходимлар — бу маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг ишчилари. Ҳукуматнинг ижроий органларига эса ҳудудларнинг ва вилоятларнинг давлат маъмуриятлари киради», — деди у.

Давлат кадр хизматининг раҳбари Акрам Мадумаров «Азаттык» радиоси билан суҳбатда қисқартиришлар «механик» бўлмаслигини айтган.

«Айрим давлат органларида бир-бирини такрорлаган функциялар бор. Шуларни кўриб чиқиш керак. Бироқ механик қисқартириш билан эмас, ҳар бир хизматни таҳлил қилиб, аниқлаб, ходимларнинг ишини ҳисоблаб қарор чиқаришимиз керак. Сабаби бу ерда ҳар бир инсоннинг тақдири бор», — деган у.