Бош прокуратура Россиядан Саляновнинг ўлимига гумондорни экстрадиция қилишни сўрамоқда

704

Қирғизистон бош прокуратураси Россия бош прокуратурасига Аида Салянованинг укаси Улан Саляновни ўлдиришда гумон қилинган шахсни экстрадиция қилиш бўйича сўров юборди. Улан Саляновнинг ўлимида гумон қилинган шахс 17-январда Москвада қўлга олинган.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати маълум қилишича, Улан Саляновнинг ўлимида гумондорни экстрадиция қилиш бўйича сўрови кўриб чиқилмоқда.

Саляновнинг ўлимида гумон қилинган шахс 17-январда Москвада қўлга олинган.

Бу иш бўйича биринчи гумондор 2017-йилнинг 28-декабрида Бишкекда қўлга олинган. Қўлга олиш вақтида ундан уч магазин ўқлар, Макаров тўпончаси топилган.

Улан Салянов собиқ бош прокурор Аида Салянованинг укаси, уни 2017-йилнинг 6-ноябрида ўз уйида отиб кетишган. Милициянинг маълумотига кўра, ҳужум қилганлар уч киши бўлган. Саляновнинг қариндошлари айтишича, жиноятчилар камуфляж кийган, ҳарбий этикда бўлишган.

Милиция Саляновга суйиқасд қилингандан кейин қотилликни «сиёсий иш эмас» деб билдирган, бироқ марҳумнинг опаси ишни «сиёсий» деб ҳисоблаган.

Милицияда Улан Салянов ўлимининг асосий версиясини «талончилик» деб атаган.

Салянованинг «Ата Мекен» партиясидаги сафдошлари билан ҳуқуқ ҳимоячилар сиёсий жиноятчилик бўйича версияни қўллашган, сабаби жиноятчилар ўлдирилган Саляновнинг уйидан ҳеч нарса олиб кетишмаган.

Улар билдиришича, Саляновага 2015-йили бош прокурор бўлган вақтда таҳдидлар келиб турган.

Ҳозирда Аида Саляновага қарши суд текширувлари олиб борилмоқда.