Таълим министрлиги 31-январгача мактабларда ўқиш жараёни тўхтатилди

600

 Фан ва таълим министрлиги совуқ сабабли мактабларда ўқув жараёнини тўхтатди. Мактаблар 26-январдан 31-январгача ёпилади.

Таълим министрлигининг матбуот хизмати билдиришича, министр Гүлмира Кудайбердиева 25-январда ўлка бўйича мактабларнинг ўқув жараёнлари тўхтатилиши ҳақида фармонни имзолади.

«Болаларнинг соғлигини сақлаш мақсадида» ва ҳавонинг ҳарорати пастлагани сабабли дарслар 26-январдан бошлаб бўлмайди. Ўқув жараёни қайтадан 31-январда давом эттирилади.

«Беш кун ўқитилган мактабларда ўқув дастурларини бажариш шанба кунлар ҳисобидан, олти кунлик тартибда билим олган мактабларда ёзги таътил ҳисобидан тўлдирилади», — деб айтилади таълим министрлигининг маълумотида.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги (ФҲМ) 23-январда ҳавонинг ҳарорати пастлагани бўйича маълумот тарқатган. Республиканинг айрим ҳудудларида совуқ 30-январгача сақланади, ўлканинг бошқа районларида ҳавонинг ҳаврорати -40 даражагача тушади.

«Бундай аномал совуқ об-ҳаво яйловларда ҳайвонларни сақлашда, автомашина, энергетика ва коммунал хизматларнинг ишини қийинлаштиради», — деб айтилади ФҲМнинг маълумотида.