Жээнбеков маҳаллий кенгашларнинг фаолияти ночор бўлса тўғридан-тўғри давлат бошқарувини киргизишни таклиф қилди

604

Президент Сооронбай Жээнбеков билдиришича, маҳаллий кенгашларнинг ўз ўрнида муаммоларни ҳал қилиши — мэрларни ва қишлоқ ҳукуматларини сайлаш (қишлоқ маъмуриятининг) салоҳияти йўқлиги сабабли бевосита давлат бошқарувига киритади.

Жээнбеков бу ҳақда 23-январда ҳудудларни ривожлантириш муҳокама қилинган ишчи гуруҳнинг биринчи йиғинида билдирди.

Президентнинг айтишича, айрим маҳаллий кенгашлар сайлов ўтказгандан кейин қишлоқ ҳкумати раҳбарини ёки шаҳар мэрини ҳам сайлай олишмаган.

«Маҳаллий кенгаш раисининг ҳам сайлай олмаган ҳолатлар ҳам йўқ эмас! Бундай кўриниш оқибатида маҳаллий кенгашни тарқатиб, янги сайлов ўтказиш зарурати юзага келмоқда», — деди президент.

Жээнбековнинг фикрича, янги сайловларни ўтказишга бюджетдан қўшимча маблағ, шунингдек вақт билан ресурслар берилмоқда.

«Очиғини айтганда, маҳаллий ижроий ҳукумат етакчиларини сайлаш ўйинга айланмоқда. Шу ўйинлар сабабли давлат зарар кўрмоқда», — деб билдирди Жээнбеков.

Президент агар депутатлар жойларда масалаларни ҳал қила олшмаса, бевосита давлат бошқарувига киритиш керак деб ҳисоблайди. Бу бевосита давлат бошқаруви янги маҳаллий кенгаш сайлангунга қадар киритилиши мумкин деди. Бунинг учун ҳукуматнинг мухтор вакили тайинланади.

«Қонунда давлат томонидан тўғридан-тўғри бошқариш институти бор, бироқ ундан бирор марта ҳам фойдаланилмаган. Бошқарувнинг шу қуролидан фойдаланиш вақти келган кўринади», — деди у.

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев «Клооп» мухбирига билдиришича, ҳукумат бевосита давлат бошқарувини агар маҳаллий кенгаш «конституциявий тузум билан миллий хавфсизликка хавф солган ва шу билан бирга давлатнинг ҳудудий бутунлигини бузишга йўналтирилган, ташвиқот билан миллатлар аро ва диний жанжал чиқариш» ҳаракатини амалга ошираётган вақтда кирита олади.