Эрондаги митингда ҳалок бўлганларнинг сони 13 кишига етди

1071

Эрондаги ҳукуматга қарши митинглар 28-декабрда бошланиб, 30-декабрга ўтар кечаси икки кишини ҳалок бўлгани маълум бўлди. Декабрнинг сўнги кунлари ўлканинг турли районларида ҳам 10 митингчи кўз юмган. Эрон ҳукумати норозилик намойишида бир полиция ходими ўлдирилганини билдирган.

Президент Хасан Руханининг янги йил кечаси норозиликни тухтатиш ҳақидаги чақириқларига қарамай, ўлкада митинглар тўхтатмаган.

Декабрнинг сўнги кунида камида 10 митингчи ҳалок бўлгани ҳақида маълум бўлган — олти одам Туйсерканда, икки киши Изада ва қолган икки одам ўлканинг бошқа ҳудудларида ҳалок бўлишган.

Акцияга чиққанларнинг ўлим сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган, бироқ дастлаьки икки ҳалок бўлган митингчилар тахминан полиция ходимлари томонидан ўлдирилган. Ҳукуматдагилар билдиришича, митинглар ортида «чет эл агентлари» туради, шунингдек ҳукумат уларни норозилик намойишига чиққанларни ўлдириш бўйича айблашган.

Норозилик акциясини қувиб тарқатиш вақтида ҳалок бўлган полициячи ҳақида маълумотлар бор — уни Нажафабад шаҳрида отиб кетишган.

Шундай қилиб қурбонларнинг сони камида 13 одамга етган.

Бундан ташқари, қўлга олинганларнинг сони ҳам ортиб, 80га яқин митингчини ташкил қилган. Уларнинг қамоққа олингани 30-декабрда маълум бўлган, 1-январга нисбатан 400га яқин киши қўлга олинган.

Қирғизистон ташқи ишлар митистрлигининг (ТИМ) маълумотига кўра, жабрланганлар билан ҳалок бўлганларнинг орасида қирғизистонликлар йўқ.

Митинглар сабаби

Associated Press

Норозилик акцияси 28-декабрда Мешхед шаҳрида озиқ-овқатларнинг қимматлаганлиги сабабли бошланиб, кейинчалик бунга бошқа йирик шаҳарлар ҳам қўшилган.

Кейинчалик норозиликка чиққан ҳаракат биргина нарҳни тушириб, ташқи сиёсатдан узоқламай, ўлканинг ички муаммолари билан шуғуллунишни талаб қилмасдан сиёсий тутқинларни озод қилишни, президент Рухани билан аятолла Хименеининг хизматдан кетишини ва клерик бошқаришни тўхтатишни талаб қила бошлаган.

«Рейтерс» (Reuters) нашрининг маълуотига кўра, норозиликка чиққанлар «диктаторга ўлим» деб қичқириб, аятолла билан президентнинг портретларини ёқишган.

 

Ҳукумат тартибсизлик ўчоқларини кучли босим билан қўқрқитган, ҳуқуқ тартибот органларига нисбатан шафқатсиз муомала қилаётгани сезилган.

Митинглар ижтимоий тармоқларда фаол ёритилиб, Телеграм мессенжерида муҳокама қилиниб, шу сабабли ўлкада мобил интернетдан фойдаланиш имкони қисман чекланиб, Телеграм билан Инстаграм ижтимоий тармоғи таъқиқланган.

31-декабрда президент Хасан Рухани эроликларни тинчликка чақириб, ўлкада иқтисодий масалалар ва коррупция бўйича муаммолар борлигини тан олган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева