Депутат Жиргалбек Калмамаматов вафот этди

689

«Кыргызстан» фракциясининг депутати Жургалбек Калмаматов 2-январга ўтар кечаси вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, сиёсатчининг юраги ҳуруж қилиб, кўз юмган.

Калмаматовнинг вафоти ҳақидаги маълумотни «Кыргызстан» фракциясининг лидери Алмазбек Баатирбеков тасдиқлади. У «Акипресс» нашри билан суҳбатда ўзининг ҳамкасби 2-январга ўтар кечаси инфаркт сабабли оламдан ўтганини айтган.

«Жасадни Олай районининг Гүлчо қишлоғига олиб кетишди. Дафн маросими эртага соат 12:00да бўлади», — деди Баатирбеков.

Шунингдек сиёсатчининг вафоти бўйича унинг ҳамкасби Элвира Сурабалдиева ҳам ўзининг твиттерида билдирган.

 

Жиргалбек Калмаматов 46 ёшда бўлган. У оилали ва тўққиз нафар фарзанди бўлган.

Калмаматовни «Кыргызстан» партиясидан депутат қилиб, 2015-йили сайлашган. Бу вақтгача беш йил оралиғида «Агромет» компаниясини бошқарган.

У ўз фаолиятини 1991-йили Ўш вилоятининг Олай районидаги «Жылуу-Суу» хўжалигида ҳисобчиликдан бошлаган.

Сўнгра 1999-йили «Всегда» компаниясининг бош директори бўлиб, 2002-йили ҳукуматнинг «Темир» ишхонасини бошқарган.

Икки йилдан сўнг у «Конурат» бирлашмасини бошқариб, мазкур хизматда у 2010-йилгача ишлаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева