Бишкек: Янги йил байрамидан кейин Ала Тоо майдонидан 10 тонна чиқинди йиғилди

717

«Тозалик» муниципиал ишхонаси билдиришича, янги йил байрамидан кейин Ала-Тоо майдонидан саккиз оғир юк ташувчи машинада чиқинди чиқарилган. Майдонни тозалашга олти махсус техника ва 60 ходим жалб қилган.

«Тозалик»нинг матбуот котиби Жибек Каракеева маълум қилишича, ходимлар майдонни тозалашга 1-январь куни эрталаб чиқишган. Шаҳар марказини олти махсус техника билан 60 ходим тозалаган. Улар 10 тонна чиқинди йиғишган.

«Бу сафар биз ўтган йилгига нисбатан ярим соат эрта битирдик», — деди Каракеева.

Умумий майдонга чиқинди йиғиш учун 10 евро контейнер ва катта 8 елим урна ўрнатилган. Бироқ бу етарли бўлмай, эрталабгача майдон чиқиндига тўлган.

Муаллиф: Александра Титова