Бишкек ШИИБ: Янги йил туни осуда кечди

659

Жамоат тартибини таъминлаш мақсадида жами икки мингдан ортиқ милиция ходими жалб қилинди. Байрам тунида 27 бола йўқолиб қолган, аммо милиция уларни ота-онасига қайтариб беришга эришди.

ШИИБнинг матбуот хизмати янги йил туни тинч ўтганини хабар қилди. Фақатгина «Ала-Тоо» майдонида ўтган байрам тадбири вақтида 27 ёш бола йўқолиб қолган ва улар ота-онасига топиб қайтарилган.

Умуман олганда Бишкек марказида ўтган Янги йил тадбири тинч ва можароларсиз ўтди. Янги йил тунида икки мингдан ортиқ милиция ходими тартибни сақлаш учун хизмат қилди.

Мэрия матбуот котиби майдонда шаҳарликларни Бишкек мэри Албек Ибраимов ҳам байрам билан қутлаганини билдирди.

Муаллиф: Рустам Халимов