Кичкинтой Ру — «Инстаграм»нинг юлдузи. Москваликлар қандай қилиб тожик ногирон болани асраб олишган?

1281

Череповец болалар уйидагиларнинг ҳеч бири Рустамни кимдир асраб олади деб ўйламаган эди. Сабаби кичик бола «кўплаган камчиликлар» билан туғилган. Бироқ москвалик Ника Злобина турмуш ўртоғи билан асраб олиб, ажойиб воқеа бўлди. Ҳозир Ника ўзининг инстаграм аккаунтида ўзгача бола ҳам бахтли бўла олишини кўрсатиб, Рустам ҳақида айтиб бера бошлаган.

Руну — Рустамнинг исмини мана шундай қилиб қисқартириб олган — асраб олиш бўйича ҳужжатларни тўғирлагандан кейин Ника «Инстаграм»дан рўйхатдан ўтишга қарор қилган. У бундай қадамга болалар уйининг сайтидаги Ру ҳақидаги видеога ёзилган қаҳрли фикрлар сабабли борган.

«Ру залда расқ тушаётган видео бор эди, одамлар бўлишаётган. Уларнинг бирида мени

Ника билан Рустам самолётда.

ҳайрон қолдирган “түрү суук”, “уни кимга кераги бор эди” деган каби фикрлар ёзилган. Кейин мен аккаунт очишга қарор қилган. Ру оилада яшаётганини, бизга керак эканлигини кўришсин», — деди у.

Ҳозирда Ника Рустамнинг муваффақиятлари ҳақида аввалгидай инстраграм кундалигини ёзиб келади. Унга 53 мингдан ортиқ киши ёзилган. Улар бошқаларга ухшамагани билан севимли бола пайдо бўлган кичик оиланинг турмушини яқиндан кузатишган.

Рустам Ннинг янги онаси

Рустам Россиянинг Вологда вилоятида жойлашган Череповец шаҳридаги болалар уйида ўзининг тўрт йил аввалги ҳаётини ўтказган. У мана шундай туғма ногирон. Ру туғилганда оёғи ривожланмай, боши қийшиқ бўлган. Унинг қаттиқ ва юмшоқ танглайлари туғма кесилган эди. Никанинг айтишича, боланинг юзи аввал кўп вақтгача «тешик» каби бўлган.

«Кўпчилик ривожланиш нуқсони» ташҳиси балки унинг тақдирига ёзилгандир. Ру туғилганда унинг ўзининг ота-онаси боладан бош тортган. Болалар уйида эса уни бирор киши асраб олиши уч ухласа ҳам тушига кирмаган. Болалар уйининг ходимлари Ру бир марта ўзини кўзгуда кўриб, кейин кўпгача юзини чойшаб билан ёки ёстиқ билан ёпиб юрганини Никага айтиб беришган.

Икки ёшгача бола махсус труба билан овқатланган. Череповецда уни операция қиладиган шифокорлар ҳам топилмаган. Бироқ болалар уйининг шифокори бардош беролмай, Руга Москвада икки операцияни амалга ошириш учун квота олишга эришган. Россиянинг пойтахтидаги шифокорлар Рустамнинг юзини яхшилашган.

Болалар уйида у қувноқ бўлиб ўсган. Биргина оёғи бўлганига қарамай, у куйлаб, рақс тушиб, барча байрам концертларига иштирок этган.

 

Видео из ДД..... Документы на Ру я начала собирать не зная о нем ни чего! Только видела фото в Базе Данных. Оооо.... сколько же у меня было думок, и сомнений! Я просто с'едала себе мозг ... а вдруг то.... А мало ли это... Это Первое видео которое я увидела, оно и укрепило мое решение! Я прям выдохнула....Я его разобрала буквально по крупицам. Пересматривала тысячи раз. Я не увидела ни УО, ни то, что ребёнок очень тяжёлый (как мне писали)... Я видела ребёнка думающего, с большим потенциалом! #рустам #рустамчик #приемныйсын #приемныйребенок #видеоИзДетскогоДома #сейчасОнДругойПрям #отВидеоЖметСердце

Публикация от 🌿Ника Злобина🌿Москва (@nika_evil_) Авг 9, 2017 at 1:34 PDT

Тадбирларнинг бирида Руни кўнгиллилар тасвирга олиб, унга ота-она топиш учун тасвирга бола асраб олгиси келган ота-оналарнинг форумларида эълон қила бошлашган. мана шундай форумда Ника сўзлаган аёвсиз фикрлар ёзилган.

У ўзи Рустам Н. — болалар уйидаги маълуот базасида мана шундай рўйхатга олинган — учун оила излаш жараёнига кўнгилли қатори иштирок этган. Шундай қилиб, Ника ўзи асраб олувчи ота-оналар мактабига ёзилган.

«Бу болани асраб олиш ҳақидаги фикр мени тарк этмади. Қанча гумон, қанча ўй бўлган! Кейин мен Ру рақс тушаётган видеони кўриб қолдим. Бу видео мени қароримни мустаҳкамлади», — деб хотирлади у.

Янги уйгача 600 чақирим

Ника асраб олувчи ота-оналар мактабига бораётган вақтда у болалар уйининг маълумот базасида Ру ҳақидаги маълумотларни янгиланишини доимий кузатган. У ердан Ника боланинг унча яхши кўринмаган суратларини ҳам кўрар, бу расмларда боланинг юзи билан оёғига нима бўлганини тушуна олмас эди.

2017-йилнинг бошидан бошлаб у Руну асраб олишга ҳужжатларни йиға бошлаган. Бу бўйича қийинчиликлар кўп бўлган — Ника судланмагани ҳақидаги ҳужжатни учинчи мартасида олишга имкони бўлганини ва уни икки ой кутишга тўғри келганини айтади. Унинг айтишича, Рустамни асраб олишда доим айнитишган, сабаби бола «жуда оғир аҳволда» бўлган.

Ника 2017-йилнинг май ойида турмуш ўртоғи билан бирга Ру билан танишиш мақсадида Череповец болалар уйига боришган. Улар борган вақт болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тадбирларга тайёргарлик кўриш пайтига тўғри келган. Рустам қошиқлар билан рақсини репетиция қилиб, алаҳсишни истамаган, нотаниш Ника билан Юрани кўзидаги кўрқинч билан кутиб олган.

«Биз секин-асталик билан ёнига бориб, олиб келган совғаларимизни чиқара бошладик. У ортига қараб олиб, биз томонга қайрилмай, совғани кераги йўқ, барчасини туртиб, ҳеч нарса керак эмас деб йиғлаган», — деб айтиб берди Ника.

Асраб олувчи ота-оналар мактабида у мана шундай ҳолатни бошдан ўтказган, бироқ унда боланинг ўрнида роль ижро этаётган катта аёл эди. У билан дўстлашиш қийин бўлган — Ника Ру билан тил топишиб кетишдан қўрққан. Ёрдамга турмуш ўртоғи Юра келиб, болага совға бериб, натижада бола уни тасодифан она деб айтгунча сўзлашиб турган.

Ўша вақтда улар Руну қолдирмай уйга олиб кетишга қарор қилишган. Ника ўзига-ўзи «Руни оёққа турғизиб, энг бахтли қилиши кераклигини» доим такрорлаган.

2017-йилнинг июнь ойида уларга бола асраб олиш органидан қўнғироқ қилиб, Рустамни олиб кетишга келсангиз бўлади деб хабар беришган.

Кўчиб кетиш Руга қийин бўлган — Череповецдан уни янги уйигача 600 чақирим йўл юриш керак эди. Бироқ келиши билан уни янги оила кутиб турган: Ника билан Юрадан ташқари бу ерда бувиси, Никанинг биринчи никоҳидан Ия исмли қизи, ит, мушук, тошбақа ва аквариум балиқлари бирга яшаган.

Янги оиладаги дастлабки вақтларда Ру доим йиғлаб, деярли сўзлашмай қўйган. Бироқ вақт ўтиши билан Ника боланинг кўнгли очилиб, сайрда у куйлаб, ўйинга туша бошлганини сезган.

«У барибир ёқимтой»

Ника кўчада ўтиб кетаётганларнинг нигоҳига эътибор қилмай қўйганини, бироқ улар борлигини айтмоқда. Кўп одамлар Ника Ру билан сайр қилганда ёнларидан ўтаётиб ҳам, ортидан ҳам бир неча марта қарашади. Бошқа болалар Рустамга турлича эътибор қилишади — айримлари кўчани тўлдири у «бошқачароқ» деб қичқиришса, бошқалари эса сир бермай, Руга қараётган дўстларини турткилашади.

Буларнинг барчаси билан у умрбод яшайди — Рустам одамлар турлича эътибор бераётганига ва бунга аҳамият бермасликка ўрганиб қолган. Ника бу уни ўйнашига тўсқинлик қилмаслигини, бошқа болалардан турги гаплар эшитиб, бунинг учун кайфиятини туширмаслигини айтди.

Бироқ Ника болалар майдончасида бўлган биргина ҳолатни эслаб қолган.

Ру ҳалинчак учаётганда Ника ёнида бўлган. Унга етти ёшли қиз келиб қўшилган. Улар ҳалинчак учаётиб, сўнгра у қиз Ника билан сўзлаша бошлаган:

— Уни оёғи йўқми?

— Ҳа.

— Нима учун? Унга нима бўлган?

— У шундай туғилган.

— Бурни ҳам қандайдир бошқача экан! Бироқ у барибир ёқимтой!

Ру ҳалинчакдан тушиб, қизни қуча бошлаган.

Вақт ўтган сари қўшнилар Руга ўрганиб қолишгандан сўнг унга яхшироқ эътибор қарата бошлашган — Ника улар доимо Ру билан сўзлашишга ҳаракат қилиб ёки ширинлик билан тақдирлагиси келишини айтади.

«Барчасини ҳал қилса бўлади»

Ру янги оиласида ўтказган ёз куз фаслларида бу ҳасса билан юришни, турникка тортинишни ўрганиб, секин-асталик билан болалар боғчасига кўна бошлаган. Ника билан Юра икки хонали уй тор бўлиб қолгани сабабли 14 йилга ипотекага янги хонадон олишган — ҳозирда улар учун янги уй қурилмоқда.

Рунинг янги ота-онаси ишлайди. Улар болани даволатишга бирор кишидан ёрдам сўрашни ҳам ўйлашмаган. Улар тез орада бўлмаса ҳам Руга ёрқин келажакни ўзлари бера олишларига ишонишади.

Улар бирга бошқа асраб олган ота-оналар учун мадад берувчи сурат танловида доимо иштирок этиб туришади.

«Бизнинг Ру ҳам кўп нарсани бошидан ўтказиши керак: операция, реабилитация, протезга туриш. Бироқ барчаси бизнинг қўлимиздан келади. Мен одамлар ногирон болаларни олишдан қўрқмасликларини истайман. Барчасини ҳал қилса бўлади», — дейди у.

Муаллиф: Александра Титова