МХДҚ нацист кийимидаги журналистнинг суратини текширади

671

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) КТРКнинг бошловчиси Канат Абазбековнинг нацист либосида тушган суратини текширади.

МХДҚнинг матбуот хизматидан 24.kg нашрига билдиришича, КТРК ходимларининг янги йил кечасида тушган суратлари текширилади. Айрим суратларда телеканалнинг олиб борувчиси Канат Абазбеков фашизм рамзи бўлган нацист солдат формасини кийган.

Текширувдан кейин МХДҚ суратларга ҳуқуқий баҳо беради.

КТРКнинг раҳбари Илим Карыпбеков «Клооп» мухбирига билдиришича, Абазбеков формани янги йилдаги театрлаштирилган кўриниш учун кийган.

«Агар қонуннинг қайсидир қоидалари бузилгани аниқланса, албатта унда биз бу нарсалар учун жавоб берамиз. […] Болалар ўзлари тайёрланишган, у ерда режиссёрлар бўлган, саҳна кўришларини тайёрлашган», — деди Карыпбеков.

Абазбековнинг нацист формасида тушган суратлари 25-декабрда ижтимоий тармоқларда эълон қилиниб, бу фойдаланувчиларнинг норозилигига сабаб бўлган. Илим Карипбеков телеканал ходимини бундай костюм кийишини «ундан фашистнинг ролини яратишни сўранишгани» билан тушунтирди.

«Ҳақиқатдан ҳам ҳозир барча бу вазиятни ёқимсиз томонга буришга ҳаракат қилмоқда. Ўзингиз кўриб турганингиздай, костюмлар корпоративи бўлган. Ходимлар турли ролларни бажаришган. […] Бу расмларда фашистларнинг ролини яратган актёрларни айблагандай бўлмоқда», — деди Карыпбеков.

Абазбековнинг ўзидан миллатчи формада пайдо бўлишини унга байрам кечасининг сценарийи бўйича салбий қаҳрамон роли теккан деб тушунтирди. У театрлаштирилган кўринишнинг таъсири яхшилик ёмонликни енгади деган маънода эканлигини қўшимча қилди.

«Сценарий бўйича Совет солдати мени отиб ўлдиради. Бу кўриниш бошида қўлга тоқилган свастикани ерга ташлаб тепалаган кўриниш акс этади. Натижада яхшилик ёмонликни енгади деган маъно берилган!», — деб ёзган Абазбеков.

Муаллиф: Рустам Халимов