Парламент комитети Жалиловнинг депутатларнинг иккинчи хотинлари бор деган сўзларини текширишни талаб қилди

617

Парламентнинг профил комитети билан «Ата Мекен» фракцияси собиқ муфтий Чубак ҳожи Жалиловнинг Жогорку Кенеш депутатларини иккинчи аёллари бор деган  билдирувини текширишни талаб қилиб, бош прокуратурага мурожаат қилишди. Аввалроқ Жалилов жамоатчилик олдида ўзига иккинчи аёл олганини ва бир неча аёллари бор депутатлар билан амалдорларни санаб бериши мумкинлигини билдирган.

«Азаттык» радиоси билдиришича, Парламентнинг ҳуқуқ тартиби, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Чубак Жалиловнинг депутатларнинг қўшхотинлиги тўғрисидаги билдируви бўйича бош прокуратурага мурожаат қилди.

«Кылым шамы» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари Азиза Абдирасулова «Клооп» мухбири билан суҳбатда «Ата Мекен» фракцияси ҳам Жалиловнинг билдирувини текшириш талаби билан ИИМга мурожаат қилганини айтди.

Жалилов  ўзининг қўшхотинлилигини билдиргандан сўнг, айрим диний арбоблар, юқори лавозимдаги амалдорлар билан парламент депутатлари ҳам иккинчи хотин олишмоқда деб маълум қилган.

«Мен [хотини кўп] амалдорларни санаб бера оламан. Улар урфлардан қўллашган одамлар. Биз улардан миннатдор бўлишимиз керак. Қолаверса барчасига орденлар беришимиз керак», — деган Жалилов.

Жалиловнинг билдирувидан кейин ҳуқуқ ҳимоячилари бу маълумотни инкор қилиб ёки тасдиқлашни илтимос қилиб, парламентга мурожаат қилишган.

Чубак Жалиловнинг икки аёли

Ноябрнинг охирида собиқ муфтий ўзининг YouTubeдаги «Насаат Медиа» каналида иккинчи хотин олганини маълум қилган. Шунингдек у бошқа мусулмонларни ҳам шунга ундаган.

«Мен уйландим, бироқ ажрашмадим. Аёлим бироз хафа бўлмоқда. Бироқ ҳаммаси ўз ўрнига тушади деб ўйлайман. [...] Уйланиш ниятим йўқ эди, ўзим намуна бўлайин дедим, агар мен бошламасам, ким бошлайди деб ўйладим. Имконияти бор эркакларга уйлансин деб айтаман. Агар турмуш ўртоғингизни иккинчи аёл олишга имкони бўлса, бироз йиғланг, бироқ кўчага чиқиб, жиннилик қилманг. Бу бизнинг халқимизни одатларида бор нарса», — деб билдирган у.

Шундан сўнг ҳуқуқ  ҳимоячилари ва парламент депутатлари прокуратурадан Чубак Жалиловнинг сўзларига ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилишган.

Қирғизистоннинг жиноят ва жазо кодексига кўра, кўп хотинлилик учун икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўрсатилган.

Кўп хотинликка даъват учун Чубак Жалиловни икки марта милицияга сўроққа чақиришган.

Унинг адвокати Акин Токталиев собиқ муфтий сўзларида ҳеч қандай ноқонунийлик йўқ деб ҳисоблайди.

«Жиноят ва жазо кодексига кўра, қўшхотинлик ёки кўп аёллик — бу умумий хўжалик қилиб, икки ёки ундан кўп аёллар билан бирга яшаш. Чубак Жалиловнинг аёллари эса бир-бирини танишмайди», — деган у.

Жалиловнинг аёли милицияга ариза билан мурожаат қилган, сабаби ўзининг фарзандларининг ҳаёти учун хавотирда. Бундан ташқари, Гулнура Жалилова ёрдам сўраб «Сезим» кризис марказига ҳам мурожаат қилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева