Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Шахноза Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлигида масъул лавозимга тайинланди. Вазирлик Шавкат Мирзиёев қарори асосида 2017 йилнинг сентябрида ташкил этилган.
“Озодлик” радиосининг хабар қилишича, Шахноза Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлигида масъул лавозимга тайинланган.
Нашрнинг исми сир қолишини сўраган манбасига кўра, президентнинг кенжа қизи боғчалар тизимини ислоҳ қилишга масъул этиб тайинланган.
Шахноза Мирзиёева отаси президент бўлиб сайлангунга қадар бир неча йил давомида Жанубий Кореяда яшаган.
Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Арипов 2017 йили берган интервьюларидан бирида болалар боғчаларини Жанубий Корея тажрибасига асосланиб барпо этилишини маълум қилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев Мактабгача таълим вазирлигини жорий йилнинг сентябрида боғчаларда болани ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, физио-психологик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш бўйича таълим дастурлари жорий этиш мақсадида ташкил этилган. Вазирликка Тошкент сенатори Агриппина Васильевна Шин раҳбарлик қилади.
Муаллиф: Айдай Эркебаева