Тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокатининг айбдори шартли қамоққа ҳукм қилинди

683

Иссиқкўл район суди октябрь ойида ёрдам машинасини урган қизни 10 йилга ётоқ қамоғига кесди. Ўша вақтдаги йўл ҳалокатида тўрт киши, унинг ичида ҳомиладор аёл ҳалок бўлган.

Фожиа айбдори «Транспорт воситаларидан фойдаланиш ва йўл ҳаракати хавфсизлик қоидаларини бузиш» моддалари бўйича айбдор деб топилиб, 10 йилга ётоқ қамоғига кесилди. Суд унга уч йил синов муддати билан шартли равишда жазога тортиш чорасини аниқлади.

Йўл ҳодисасининг айбдори ҳукм кучига киргунга қадар қамоқда бўлади, сўнгра у озодликка чиқарилади.

Йўл ҳалокати 1-октябрга ўтар кечаси Чолпон-Ата шаҳри яқинида бўлган. Катта тезликда келаётган «Мерседес» русумидаги машина тез ёрдам машинаси билан тўқнашиб, натижада тез ёрдам машинаси йўлдан чиқиб кетиб, икки марта оғдарилиб кетган.

Тез ёрдам машинасидани барча тўрт киши — ҳайдовчи, фельдшер, 19 ёшдаги ҳомиладор келин ва унинг туғишгани — воқеа бўлган жойда ҳалок бўлган.

«Мерседес»нинг тўрт йўловчиси жабрланмаган. Тергов версияси бўйича бу машинанинг ҳайдовчиси билан йўловчилари маст ҳолатда бўлган.

Одам умрига зомин бўлган йўл ҳалокатлари учун жазони кучайтириш

2017-йилнинг декабрида парламентда учинчи ўқишда қонун лойиҳаси маъқулланиб, унга кўра одам умрига зомин бўлган йўл ҳалокатларининг айбдорлари етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Бир неча одамнинг ўлими учун йўл ҳалокатининг айбдорлари транспорт бошқариш ҳуқуқидан уч йилга, озодликдан эса етти йилдан ўн йилгача маҳрум қилинади.

Агар ҳайдовчи йўл ҳалокати бўлган вақтда маст ёки наркотик моддалардан фойдаланган бўлса, унда у машина бошқариш ҳуқуқидан уч йил ажратилиб, 10 йилгача турмага кесилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси агар унга Сооронбай Жээнбеков қўл қўйса кучга киради.

Муаллиф: Александра Титова