Жээнбеков президент сифатида биринчи бор Қозоғистонга боради (сўнг Россияга боради)

700

Президент Сооронбай Жээнбеков 25-26-декабрда Остонага боради. Сўнгра у Россиянинг президенти Владимир Путиннинг чақируви билан Москвадаги мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) ўлкаларининг раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашади.

Жээнбековнинг келаси режалари ҳақида президент аппаратнинг ташқи сиёсат бўйича бўлимининг раҳбари Айзада Субакожоева билдирди. Унинг айтишича, Остонада кейин Москвага сафар қилишни россиялик томон таклиф қилган.

«У ерда МДҲ ўлкалари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлади. Иштирокчилар ҳудудий бўлган фаол масалаларни муҳокама қилишади», — деди Субакожоева.

Москвада Жээнбеков билан Путин ўртасидаги икки томонлама сўзлашувлар бўлмайди.

Жээнбековнинг Остонага бориши президент қатори Қозоғистонга бўлган биринчи сафари бўлмоқда. Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултан Назарбаев Минскдаги жамоатчилик хавфсизлик бўйича ташкилотининг (ЖХТ) учрашувида қирғиз президентин Остонага келишни ўзи таклиф қилган.

Шу Минскдаги учрашувдан кейин томонлар қирғиз-қозоқ чегарасидан юкли машиналар аввалгидай соддалаштирилган тартибда ўта олиши бўйича келишишган.

Россияга бўладиган сафар Жээнбеков учинчиси бўлган. Биринчи марта у Москвага давлат раҳбари қатори 29-ноябрда борган. У президент қатори биринчи марта Россияга борганини «жуда аҳамиятли» деб атаган.

Шунингдек, Жээнбеков 13-14-декабрда Ўзбекистонга борган. У ўзининг ўзбек ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан Тошкентдаги учрашуви вақтида Ўзбекистон «дўст ўлкадан стратегик ҳамкорга айланиб қолди» деб билдирган.

Икки ўлканинг раҳбари янги ҳаво ва темир йўл қатновларини очишни, ўзбек техникаларини Қирғизистон ҳудудида биргаликда тайёрланишига келишишган.

Муаллиф: Рустам Халимов