Жалолобод: Милиция итни шавқатсизларча ўлдирилиши бўйича текширув ўтказмоқда

579

Жалолобод вилояти милицияси шавқатсизлик билан ўлдириш фактини текширмоқда. Аввалроқ ёш бола итни қурол билан отаётган видеони интернетга эълон қилишган.

Жалолобод ИИБдан «Клооп» мухбирига билдиришича, ёш бола қурол билан итни ўлдираётгани тасвирга олинган видео сабабли текширув бошланди.

«Ҳозирда ишнинг материалларини йиғяпмиз. Жиноий иш қўзғалиши мумкин», — деб билдиришди ИИБнинг матбуот хизматидан.

Аввалроқ «Инстаграм» фойдаланувчиси Арген Шерматов ўзининг аккаунтида итни отаётгани бўйича видеони жойлаштирган. Бу видео жамоатчиликда норозилик яратиб, кейинчалик пост ўчирилган.

Эслатма! Видеода жониворни шафқатсизлик билан ўлдирилиши ёритилган.

Шерматов ўз ҳаракатини «ит кўп муаммолар» яратган деб тушунтирган.

«У қўшниларнинг товуқларини еб, одамларни тишлаган. Сўнги кунлари қутурма касаллигининг белгиларини сеза бошладим. Видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифамга итдан зарар кўрган қўшниларим кўрсин деб қўйгандим», — деб айтган у.

Қирғизистоннинг жиноят ва жазо кодекси бўйича жониворларга нисбатан шафқатсизлик қилиш учун 10 минг сом жарима ёки 150 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш билан жазоланади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева