МСК раҳбарининг ўринбосари сайланди

465

Марказий сайлов комиссияси (МСК) раисасининг янги ўринбосари Акилбек Эшимов бўлди. У МСК номига танқидий фикр айтгани учун хизматдан олинган Атир Абдрахматованинг ўрнига келди.

Шунингдек бу хизматга ўз номзодлигини Атир Абдрахматова каби МСКнинг фаолиятини танқид қилган Гүлнара Журабаева ҳам кўрсатган.

Бироқ МСКнинг раҳбари Нуржан Шайлдабекова Эшимовнинг номзодлигини кўрсатиш бўйича фарор қабул қилинганини айтди.

Натижада Журабаева сайловда сирлилик бўлмаганлиги учун овоз беришдан бош тортди, МСКнинг қолган аъзолари эса Эшимов номзодлигини қўллашди.

Раисанинг собиқ ўринбосари Абдрахматова йиғинга келмади.

Акилбек Эшимов 2010-2015-йиллар оралиғида парламентда «Республика» фракциясининг депутат бўлган.

Атир Абдрахматовани МСК раисасининг ўринбосарлигидан 8-декабрда мазкур муассасани танқид қилгани учун четлатишган.

МСКнинг аъзолари у «тизимли шаклда ва атайлаб комиссия фаолиятини қораламоқда» деб билдиришган.

Муаллиф: Анна Капушенко