Иссиккўлда Балиқчи — Корумду йўлини қураётган ишчилар беш ойдан бери маош олишмаган. Ўлка ҳукумати маошларни тўлаб берадиган хитойлик «Лонг Хай» қурилиш компанияга 100 млн сомдан ортиқ қарз бўлиб қолган.
Йўл транспорт министрлигининг раҳбари Жамшитбек Калилов 24.kg нашрига билдиришича, ишчиларнинг маошлари бир ҳафта ичида тўланади.
«Ҳал қиламиз, молия министрилиги билан сўзлашувларни олиб боряпмиз. Маошлар бўйича масалани яқин орада ҳал қиламиз», — деди Калилов.
«Лонг Хай» компаниясининг ишчилар касаба уюшмасининг раиси Бейшекадыр Сарибаев матбуот йиғинида билдиришича, 500 ишчи 2017-йилнинг августидан бери маош олишмаган. Ишчилардан умумий қарзнинг миқдори 100 млн сомдан ошган.
Унинг айтишича, йўлнинг қурилиши 15-декабрда тўхтатилган. «Лонг Хай» раҳбарияти қурувчиларни икки ойга таътилга чиқаргани билан ҳозирча давлат компанияга маблағ ўтказмайди.
«Бизга давлат февралда ёки мартда пул ўтказмаса, унда биз ишни аврал тартибда бошлашимизни айтишди. Йўлни III жаҳон кўчманчилар ўйинлари бошлангунга қадар битириш керак эди, мен унгача улгирамизми йўқми айтолмайман», — деди Сарибаев.
Унинг айтишича, тезлаштирилган тартибдаги ишнинг натижаси йўлнинг таъсир қилиши мумикн.
«Лонг Хай» компанияси қурилиш ишларининг ишчиси Тинибек Тургуналиев билдиришиса, Корумду қишлоғидан бошлаб Томчи қишлоғигача йўлнинг қурилиши 90 фоизга битирилган. Бироқ Томчи қишлоғидан бошланган Балиқчи шаҳригача қолган йўлнинг қолган қисмининг қурилиши бошланмаган.
«Ишчиларнинг ўртача маоши 12 минг сомдан 20 минг сомгача. Бу кўпинча оиласини боқиши керак бўлган ёш болалар — Қирғизистон фуқаролари. Улар қандай кун кечиришмоқда, ўз насияларини қандай тўлашмоқда?» — деб сўради Тургуналиев.
Аввалроқ премьер-министр Сапар Исаков билдиришича, Балиқчи — Корумду йўлининг қурилиши маблағ етишмовчилиги сабабли тўхтатилган. Исаков йўлнинг қурилишига маблағни 2018-йилгача топишни ваъда қилган.
Балиқчи — Корумду йўли
Балиқчи — Корумду йўлининг қурилиши 2015-йилнинг ноябрида бошланган.
Трассанинг узунлиги 104 километр ва у Иссиқкўлнинг бутун шимол томонини қоплайди. Йўлни реконструкция қилиш жаҳон кўчманчилар ўйинларининг бошланишига, 2016-йилнинг сентябрь ойига режаланган. Бироқ ҳукуматнинг маблағи йўқлиги сабабли йўл шу вақтгача битирилмаган.
2016-йилнинг апрелида ўша вақтда ҳукуматни бошқарган Сооронбай Жээнбеков қурилиш ишига маблағ «Мегаком» компаниясининг сотилишидаги даромадидан ажратилади деб билдирган. Бироқ компания ҳамон сотилмаган.
Жээнбеков ёлланма компания билан шартномани бекор қилиш давлатга 2,5 млрд сом зарар келтиришини қўшимча қилди.
Муаммоли тендер
Ҳукумат Балиқчи — Корумду йўлини қуришга тендерни 2015-йили эълон қилган. 6,8 млрд сомлик тендерни ўша вақтда лицензияси йўқ «Лонг Хай» Хитой компанияси ютиб олган.
Лизенциянинг йўқлиги ҳукуматдаги муасссасалар аро текширувларга асос бўлиб, қурилишга боғлиқ бошқа қонун бузарликларнинг очилишига сабаб бўлган.
Қонун бузишларни текшириш ишларининг фонида Транспорт министри Аргинбек Малабаев билан ҳукумат раҳбари Темир Сариевнинг фикр келишмовчилиги юзага келган.
Сариев қонун бузарликнинг сабабини Траспорт министрлигининг эътиборсизлиги деб таъкидлаб, Малабаевни ишдан четлатишни таклиф қилган.
Малабаев ўз вақтида Сариевни «Лонг Хай» компаниясининг манфаатларини сүрөп жатат деб айблаган.
Бу можаро ортидан Темир Сариев истеъфога кетган. Кўп ўтмай транспорт министри Малабаев ҳам ишдан кетган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева