Ленин район прокуратураси «Ак-Кула» отчопарида жойлашган ер участкасини муддатсиз фойдаланиш ҳуқуқини Бишкек мэриясига берди. Сентябрда олий суд 1998-йили хусусий компанияга от майдонининг сотилишини ноқонуний деб аташган.
Ленин район прокуратурасининг қарори бўйича «Ак-Кула» от майдонининг умумий баҳоси 3 млрд 448 млн сом бўлган ер участкасининг шахсий ҳуқуқи Бишкек мэриясига берилди. Шаҳар ҳукумати ер участкасини муддатсиз фойдаланиш ҳуқуқини олган. Шаҳар ҳукумати ер участкасини муддатсиз фойдаланиш ҳуқуқини олди.
Районлар аро, Ленин район, Бишкек шаҳар ва олий суд Ленин район прокуратурасининг «Ак-Кула» отчопарини шахсий компанияга сотиш бўйича шартнома натижаларини яроқсиз деб топиш ҳақида қолган аризаларини ҳам кўриб чиқмоқда.
Тергов 1995-йили от майдонни Бишкек мэриясининг бошқарувига ўтказилганини, 1998-йили қишлоқ хўалиги министрлиги сотишга ҳуқуқи йўқ эди, уни хусусий компанияга сотганини аниқлаган.
Сентябрда олий суд 1998-йили отмайдони сотилишини ноқонуний деб топган.
Ҳукумат комплексни 2018-йили реконструкция қилишни режалаштири, кейин «Ак-Кула» давлат ҳисобига ўтказилади. Таъмирлаш ишларига 650 млн сом ажратилмоқчи.
Таъмирлаш ишларидан сўнг от майдони 5500 ўринлик бўлиб, ҳозирда бу ерда 3000 одамга мос.
Ҳукумат майдонни Наврўз байрамидаги кўпкари вақтида чиққан можародан кейин 2017-йилнинг май ойида реконструкция қилишга қарор қилган.
Мусобақани томоша қилиш учун ва ўриндиқлар етишмаслиги сабабли томошабинлар дарахтлар билан темир тўсиқлар устига чиқа бошлашган. Бу воқедан кейин ИИМ «Ак-Кула» отчопар хавфсизлик талабларига жавоб бермаслигини ва кўпкари федерацияси ўйинларни тегишли даражада уюштира олмаганини билдирган.
Муаллиф: Рустам Халимов