Қозоғистон: Суд кончиларга қаршилик акциясини тўхтатиш қарорини чиқарди

518

Шахтинск шаҳар суди тўрт шахта кончиларига норозилик акциясини тўхтатишни буюрди. Бу қарор кончиларнинг умри ва соғлигига бўлган хавфни «олдини олиш мақсадида» қабул қилинди.

Шахтинск шаҳар суди 14-декабрда «Казахстанская», «Шахтинская», «Ленина», «Тентекская» шахталарининг тоғ кончилари норозилик намойишини тўхтатиши керак деган «АрселорМиттал Темиртау» компаниясининг талабини қаноатлантирди.

Суднинг қарорига кўра, бундай қарор шахтачиларнинг соғлиги ва ҳаётига бўлган хавфнинг «олдини олиш мақсадида» қабул қилинган.

Tengrinews нашри билдиришича, норозилик билдирган тоғ кончиларни жазога тортиб ёки уларга нисбатан санкция қўллашади. Кончилар Қарағанда вилояти ҳокими Ерлан Кошанов ва «АрселорМиттал Темиртау» компаниясининг директори Владимир Басинов билан учрашгандан кейин шахтадан чиқа бошлашган.

Компания тоғ кончиларнинг маошларини 30 фоизга кўпайтиради ва уларга бир марта рағбат пули берилади. Бундан ташқари Шахтинск шаҳрининг прокурори норозилик билдирувлар учун шахтачиларга нисбатан жиноий таъқиблар қўлланилмайди деб кафолат берди.

11-декабрда маошларининг озлиги учун 600дан ортиқ одам шахталардан чиқишдан бош тортишган.

Шахтачилар компания маошларни барча ишчилар учун 100 фоизга кўтаришмагунча норозилик намойишини тўхтатишдан бош тортишган.

Бундан ташқари норозилик намойишининг иштирокчилари 50 ёшдан нафақага чиқишни, касаллик варақасини тўлаб беришни ва сиҳатгоҳлар билан дам олиш масканларига йўлланмалар сонини кўпайтиришни талаб қилишган.

«АрселорМиттал Темиртау» компаниясининг вакиллари шахтачилар билан сўзлашувларни олиб бориб, уларнинг талабларини ҳисобга олиш билан янги шартномаларни тайёрлашмоқда.

Муаллиф: Айдай Иргебаева