Иссиқкўл вилояти мухтор вакилининг опаси автохалокатдан вафот этди

701

Ҳукуматнинг Иссиқ кўл вилоятидаги мухтор вакилининг ўринбосари Элмира Усонова йўл ҳалокати сабабли опасидан айрилди. Шу билан бирга фалокатдан тўрт киши жабрланди.

Йўл ҳалокати 13-декабрда Иссик кўл вилоятининг Ак-Суу районидаги йўлда содир бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, «Хендай Портер» русумидаги автомашина йўлнинг қарши қисмига чиқиб, «Хонда Степвагон» билан тўқнашган.

«"Хедай Портер" машинаси келиб бизни машинага урилди. Ерга тушиб, "Портер" урган томондаги эшикдан аёл йўловчи қонга бўялиб ётганини кўрдим (ўша ерда ҳалок бўлган). Йўлда тўхтаган машиналарнинг ҳайдовчилари ва йўловчилари билан машинадаги бошқа йўловчиларни чиқардик. Бироқ тез ёрдам хизмати шаҳарда фақатгина икки машина бор деган жавоб билан кеч келди», - деб айтди «Хонда Степвагон»нинг ҳайдовчиси Женис Саадаев.

Иссиқ кўл вилояти бўйича мухтор вакилликнинг матбуот хизматидан билдиришича, йўл ҳалокатлари натижасида Иссиқкўл вилояти мухтор вакилининг ўринбосари Элмира Усонованинг 60 ёшдаги опаси қурбон бўлган.

Ҳалок бўлган айл Иссиқ кўл вилоятининг Жети-Огуз районидаги Саруу қишлоғининг оилавий шифокорлар гуруҳи раҳбари бўлган. Бундан ташқари етти ойлик бола билан тўрт киши жабрланган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева