Депутат МХДҚдан «Франс-Пресс»нинг журналисти нима учун депортация бўлганини изоҳлашни сўради

607

Парламентарий Дастан Бекешев махсус хизматлардан «Франс-Пресс» журналисти Крис Риклтон Қирғизистондан нима учун депортация бўлгани сабабини тушунтиришни талаб қилди. Уни ўлкага 9-декабрда киритмай қўйишган, ҳукуматдагилар буни нима учун бўлганини тушунтиришмаган.

Бекешев парламентнинг 14-декабридаги йиғинида Риклтонни нима учун Қирғизистонга киритишмаганини сўради.

«Бизда демократик ўлка, бироқ тоталитар ўлка каби ҳаракат қиляпмиз. Тушунтириш хати ёзиб беришни илтимос қилса бўларди», — деди Бекешев.

Ташқи ишлар министрлигининг вакили журналистга нисбатан қўйилган таъқиқ сабабини айтиб беролмаган. Унинг айтишича, мазкур министрликнинг бу қарорга алоқаси йўқ.

Бекешев миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) бир кун ичида кирмаслик сабабини эълон қилишини талаб қилди.

Қирғизистоннинг ташқи ишлар министрлиги 12-октябрда Риклтоннинг Қирғизистондан депортация бўлиш сабабини аниқлаётганини билдирган.

Аввалроқ МХДҚ билдиришича, журналист «виза тартибини бузган», лекин махсус хизмат бошқа батафсил маълумот бермаган.

Риклтонни Қирғизистондан 9-декабрда депортация қилишган. У ўлкага Дубайдан қайтиб келганда «Манас» аэропортида назоратдан ўтишда ўлкага киришни таъқиқлашган.

Журналист таъқиқ бўйича эшитгандан кейин президент Сооронбай Жээнбековга очиқ хат йўллаган. У ўзидан депортация ордерини олишни ва Қирғизистон ҳудудида юришга рухсат сўраган.

Британиялик журналист Бишкекда қирғиз фуқароси бўлган аёли ва қизи билан 2010-йилдан бери яшайди.

Ҳозирда журналист Дубайдан келиб депортация бўлгандан сўнг «Франс-Пресс»нинг Олмотадаги ҳудудий офисида.

Риклтон 2015-йилдан бошлаб халқаро «Франс-Пресс» агентлигида ишлаб, у жаҳон кўчманчилар ўйинларини ёритиб, Марказий Осиёдаги Америка университетида ўқитувчи бўлиб ишлаган.

Муаллиф: Анна Капушенко