Премьер-министр Сапар Исаков Иссиқ кўлдаги тўрт пансионатни Ўзбекистонга ўтказиб бериш бўйича буйруққа қўл қўйди. Бу пансионатлар 2016-йили қирғиз ҳукумати томонидан хусусийлаштирилган.
Исаков панисонатларни ўтказиб бериш бўйича буйруққа 13-декабрда қўл қўйди. Улар билан бирга Ўзбекистон сиҳатгоҳлари жойлашган ерларни вақтинча фойдаланишга олади.
Гап «Бўстари» (аввалги «Алтын кум»), «Алтын-Жай» (аввалги «Рохат-НБУ»), «Энесай» (аввалги «Дилором») ва «Бўстон» пансионатлари ҳақида бўлмоқда.
Ҳукуматдан санаторийлар жойлашган ер Қирғизистон тасарруфида қолишини билдиришмоқда.
Буйруққа кўра, ўзбек томон пансионатлардаги шароитларни уч ва тўрт юлдузли отеллар даражасигача яхшилашга мажбур бўлади.
Шунингдек Ўзбекистон ҳукумати пансионатлардаги ишга Қирғизистоннинг 80 фоиздан кам бўлмаган фуқароларини жалб қилиши шарт.
«Буйруқ туризмни ривожлантиришга ва бевосита инвестицияларни жалб қилишга йўналтирилган. У ўзбекистонлик сайёҳлар сонининг кўпайишига шароит яратади ва қардош икки ўлка ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшиланишига имкон бўлади », — деб билдирди матбуот хизмати.
Бундан ташқари ўзбек томон Қирғизистон бу санаторийларни хусусийлаштиргандан кейин 2016-йили халқаро арбитраж судига берган аризаларини қайтариб олиши керак.
Давлат мулкни бошқариш фондининг раҳбари Дүйшөнбек Зилалиев «24.kg» нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон Қирғизистоннинг пансионатлар бўйича таклифига рози бўлганини айтди. Унинг айтишича, Ўзбекистон пансионатларни қабул қилиш бўйича шартномага қўл қўйиши керак.
«Агар шартномага қўл қўйишса аразлашув барҳам топиб, арбитраж ҳал бўлади. Ҳужжатга қўл қўйиш эҳтимоли жуда катта», — деди Зилалиев.
Қирғизистон ҳукумати қирғиз-ўзбек чегарасидаги бир неча аразлашувлардан кейин тўрт пансионатни хусумийлаштирган.
Бу пансионатлар совет иттифоқи вақтида Ўзбекистонинг ССР ҳаражатига қурилган ва 1992-йилдаги шартнома бўйича Ўзбекистонга тегишли бўлган.
Муаллиф: Анна Капушенко