Мингқуш: Турғунлар уч кундан бери кўмирчиларга қарши митингга чиқишмоқда

590

Норин вилоятидаги Минг қуш қишлоғининг яшовчилари уч кундан бери кўмир қазган компаниялар экологияга зарар келтираётгани учун митингга чиқишмоқда. Ҳукумат экологияга зарар қилган ёки қилмаганини аниқлайдиган комиссия тузишни ваъда қилди.

Норозилик акциясига чиққан 50дан ортиқ яшовчилар кўмир конларини ишлатишни таъқиқлашни талаб қилишмоқда. Улар кон қазувчилар экологияга зарар келтиради деб ҳисоблашади.

Бундан ташқари турғунлар қишлоқ йўлларини таъмирлаб, юкли машиналардан фойдаланишни таъқиқлашни илтимос қилишди.

Ҳукумат аппаратининг ҳудуддаги мухтор вакили маълумотига кўра, митинг иштирокчилари билан Жумгал райони ҳокими Адил Сапаров учрашган.

Ҳукумат атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича муассасалар билан ФҲМ вакиллари кирган комиссия тузиб, ҳақиқатдан ҳам экологияга зарар келтирганми ёки йўқми текширишни ваъда қилди.

Минг қушда кўмир қазиш билан бир нечта компания шуғулланади. Унинг ичида Хитой ишхоналари билан бирга ишлаганлар ҳам бор.

Мингқуш қишлоғи денгиз сатҳидан 2000 минг метр баландликда жойлашган. Совет иттифоқи вақтида бу ерда уран ишлаб чиқарилган. Иттифоқ тарқагандан сўнг ишхона ёпилиб, кўплаган яшовчилар иш йўқлиги сабабли Мингқушдан кетишган. Ҳозирда бу ерда 3,5 минга яқин одам истиқомат қилади.

Муаллиф: Анна Капушенко

Сурат: Turmush