Депутат реклама эълонлардаги хатолар учун жарима киргизишни таклиф қилди

829

«Ата Мекен» парламент фракциясининг депутати Эмил Токтошев рекламаларда грамматик хато қилганларга жарима солишни таклиф қилди. Шунингдек у фуқароларнинг эркин тил танлаш ҳуқуқларини бузиш учун жавобгарликни кучайтириш керак деб ҳисоблайди.

Токтошев «хатоларни ва тартибсизликни бартараф қилиш мақсадида» қишлоқлар билан шаҳарларда реклама материалларини жойлаштиришда адабий тил қоидаларини сақламаслик учун жарима солишни таклиф қилган.

«Давлат ва шахсий ишхоналарнинг номларини, эълонларни, бинолардаги маълумотларни, шаҳар кўчалари билан республика ҳудудларида ташқи рекламалар грамматик ва орфографик хатолар билан ёзилади», — деб айтилади маълумотномада.

Бу қоидани бузган жисмоний шахсларга 500-1000 сомгча, юридик шахсларга 2000 мингдан 5000 минг сомгача жарима солиниши мумкин.

Шунингдек депутат давлат тилни эътиборсиз қолдирмаслик учун хизмат одамларига маъмурий жарима солиш билан маъмурий кодексга ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Токтошевнинг фикрича, ҳозирги кодексда тил ҳақидаги қонунни бузиш учун жавобгарлик қаралмаган.

«Бу аталган меъёр тил ҳақида қонунлардаги талабларни тўлиқ очиқлаб беролмаган, шунингдек бу меъёрда жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлиги қаралмаган», — деб айтилади маълумотда.

Бундан ташқари у жисмоний ва юридик шахсларга тилни эркин танлаш ҳақидаги қонуннинг талабларини бажармаганликлари учун жарима солишни таклиф қилди. Депутат асосан жарималарни 2000 минг сомдан 5000 минг сомгача кўпайтиришни таклиф қилди.

Агар фуқаро тилни эркин танлаб олиш ҳақидаги қонуннинг қоидасини бузадиган бўлса у 500 сомдан 1000 сомгача, агар юридик шахслар қоида бузса 2000 минг сомдан 5000 минг сомгача жарима тўлаши мумкин.

Қонун лойиҳаси ҳозирда жамоатчилик муҳокамасида.

Муаллиф: Рустам Халимов