«Республика — Ата-Журт»нинг депутати Алтинай Омурбекова вице-спикерлик ваколатларини топширди

732

«Республика — Ата-Журт» парламент фракциясининг депутати Алтинай Омурбекова муддатидан аввал Жогорку Кенешнинг вице-спикерлик хизматидан кетди. Омурбекова ҳозирча нима сабабдан вице-спикерлик ваколатларини топширишга қарор қилганини айтмаган.

Омурбекова хизматдан кетиш бўйича 6-декабрда парламент йиғинида билдирган. У вице-спикерлик хизматида бир ярим йил ишлади.

«Ўз истагим билан вице-спикерлик хизматидаги ваколатларимни муддатидан аввал тўхтатишни сўранаман», — деди у.

Депутат ҳамкасбларига ўзига кўрсатилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди. «Мен сизларни умидингизни оқлай олдим деб умид қиламан», — деди у.

Энди вице-спикернинг ўрнини мухолифат фракциянинг депутати эгаллаши керак.

Омурбекова сиёсий фаолиятини 2010-йили «Республика» партиясидан бошлаган. У 2011-2013-йиллари Свердлов район маъмуриятининг раҳбари вазифасида ишлаган.

2015-йили Бишкек мэрисининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаб, сўнгра вице-мэр вазифасини бажарган. Ўша йилнинг октябрида у қайтадан «Республика — Ата-Журт» партиясининг депутати бўлиб сайланган.

Қирғизистонда президентлик сайловидан кейин «Республика — Ата-Журт» фракциясида ўзгаришлар бошланган.

Жорий йилнинг 13-ноябрида «Республика — Ата-Журт» парламент фракцияси раҳбарлигидан кетиш ҳақида Омурбек Бабанов эълон қилган. У хизматидан ўз истаги билан кетиб, унинг ўрнини партиядоши Руслан Казакбаев эгаллаган.

Бабанов сайловда ғалаба қилган ҳукуматдан номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлган. Сиёсатчи иккинчи ўринни эгаллаб, мағлуб бўлганини тан олган.

Ҳозирда Бабановга қарши Ўш шаҳрининг «Амир-Тимур» (аввалги Ўн адир) кичик районида ташвиқот кампанияси вақтида «миллатлар аро низони қўзғатган чақириқлари» учун жиноий иш очилган.

Бабанов ўзи жиноий ишни «уйдирма ва сиёсий» деб атаб, «даволанишга» боғлиқ деб ўлкадан чиқиб кетган. Ҳозирча сиёсатчи ўлкага келганми ёки йўқми номаълум.

Муаллиф: Рустам Халимов