Бектур Искендер: Нима учун қўшхотинликни қонунийлаштириш керак? (шунингдек кўп эрлик ва хатто қўшшериклиликни ҳам)

33309

Мазкур мақолада «Клооп»нинг асосчиларидан бири Бектур Искендернинг шахсий фикри акс эттирилган. Унинг телеграм каналига бу илова орқали обуна бўлиш мумкин.

Қирғизистоннинг собиқ муфтийи қайтадан ўз баёноти учун муҳокама марказига айланмоқда  — бу сафар у иккинчи хотин олганини айтиб, бошқа эркакларни ҳам шунга даъват қилган.

Жалиловни Қирғизистоннинг қонунларини бузишда айблашмоқда, «Кылым шамы» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти прокуратурага ариза берди. Жамоатчилик эса яна бир карра бир неча томонларга бўлинди.

Мен каби нуқтаи назарда бўлган одамларга Жалилов — номақбул киши, чунки, биринчи навбатда у ўзининг даъватлари билан кўплаган адоватларни ёйиб келмоқда. Бироқ унинг кўп хотинлилик тўғрисидаги баёноти — менинг фикримча, айнан шунинг учун уни жавобгарликка тортиш мумкин эмас ва бунинг ҳожати ҳам йўқ. Чунки Қирғизистонда тегишли қонун бунинг учун анчайин қудратсиз.

Қирғизистонда кўп хотинлилик Жиноят-жазо кодексининг 153-моддаси бўйича жазоланади. Мазкур модда жуда қисқа ва шундай шаклда:

«Икки ва кўп аёл олиш, бошқача айтганда, умумий хўжалик қилиб, икки ё ундан кўп аёллар билан бирга яшаганда, — икки йил муддатгача озодликдан ажратиш билан жазоланади».

Мазкур модданинг мушкуллиги ундаги тушунчаларнинг тамоман мавҳумлигида. «Биргаликда яшаганлик» дегани нима? «Умумий хўжалик юргизиш» дегани нимани англатади?

Ва ниҳоят бу эркакларга тегишлими? Чунки матнда бу аниқ ёзилмаган. Агарда аёл икки ёки ундан кўп аёллар билан яшаб, улар билан умумий хўжалик қилса — бу ҳам қонунбузарлик бўлиб қоладими?

Агарда йигит гаплашган қизи билан яшаб, улар ижарага хона олиб, бошқа бир хонани яна бир қиз ижарага олса ҳамда уларнинг бари умумий хўжалик олиб боришса  — бунинг бари икки қиз билан биргаликда яшаганлик бўлиб ҳисобланадими? Ёки ундай эмасми?

Ёки бу бирга яшаш бўлиб ҳисобланиши учун эркак уйда муқаррар турда барча қизлар билан жинсий алоқа қилиши керакми? Лекин бу қай шаклда теширилади? Энг муҳими  — нима учун?

Аслан 153-банд инсонларнинг алоқаси мавзусида икки томонлама маъно ташийди. Жумладан Қирғизистондаги барча оила қонунлари ҳам — ниҳоятида бизда нима учундир бир эркак ва бир айл ўртасидагина никоҳ қуриш мумкин.

Айнан ушбу тушунчаларнинг мавҳумлиги сабаб Қирғизистонда, мени билишимча, ҳеч қачон ҳеч кимни ҚР ЖЖКнинг 153-банди бўйича жавобгарликка торта олишмаган (балки шундай бўлгани ҳам яхши).

Нима қилиш керак?

Жуда оддий. Биринчидан ҳеч бир аҳамияти бўлмаган 153-бандни бекор қилиш керак. Шундай қилиб ўлкада қўшхотинлилик жиноятидан қутилиш мумкин бўлади.

Агарда кимгадир икки хотинли бўлиш жуда муҳим бўлса (бошқача айтганда уларнинг ҳар бири билан фуқаролик аҳволнинг актларини ёзиш бўлимида расмий рўйхатга олинса), у ҳолда бу нарсани оддийгина тенг ҳуқуқлилик принципини фойдаланиш ҳамда кўп эрлиликни ҳам қонунийлаштириш орқали қилиш мумкин.

Агар биз кўп хотинлиликни ёки кўп эрлиликни легаллаштирадиган бўлсак, у ҳолда аҳолига ҳар қандай гендер комбинациясида никоҳ қуришга имконият бериш керак.

Эркак агарда бошқа эркак билан никоҳ қуришни истадими? Бунга рухсат берилиши керак.

Аёл билан аёлчи? Унга ҳам.

Эркак икки аёл биланчи? Майли.
Аёл уч эркак биланчи? Дуруст.
Уч аёл ва икки эркак? Нимага бўлмасин.
Яна бошқа ҳар қандай комбинацияда.

(Афсуски, Қирғизистон паспортида «Жинси» графасида «эркак» ҳамда «аёл» дегандан бошқа ҳеч нарса ёзиш мумкин эмас, акс ҳолда мен албатта, яна турли мисоллар келтирар эдим)

Нима учун аниқ жазолаш керак? Никоҳга мажбурлаш бўлган ҳолдагина.

Аслида ризога қарши бўлган ҳар қандай никоҳлаш учун жазолаш керак. Ота-оналар қизни эркига қарши кимнингдир иккинчи хотини бўлишга мажбурлашдими? Улар ва шунингдек унинг янги эри жавобгарликка тортилиши керак.

Албатта, қўшхотинлилик никоҳлар биргина никоҳ иштирокчиларининг ёзма турдаги розилиги билан бўлиши зарур, акс ҳолда бу принцип аҳамиятсиз бўлиб қолади.

Бу ерда Жалиловда муаммо туғилмоқда, чунки биринчи хотини уларнинг оиласида яна бири пайдо бўлишига қарши бўлганини ўзи тан олган.

Никоҳнинг барча иштирокчилари қуйидагиларни олиши керак : а) тенг ҳуқуқли ҳимоя; б) мулкка эгалик ва бошқа ҳуқуқлар.

Бошқача айтганда, агарда никоҳ иштирокчиларидан бири вафот этса, қолган бари унинг ё у аёлнинг мулкига меросхўр бўлишга тенг ҳуқуқли.

Агарда Қирғизистонда биргина кўп хотинлиликка рухсат берилиб, лекин барча қолган моногам ҳамда полигам никоҳларга рухсат берилмаса, у ҳолда, албатта, бизнинг Конституция бефойда қоғозларнинг тўпламига айланиб қолади.

Шу сабабдан, менинг фикримча, агарда Жалилов кўп хотинлилик билан бирга полиандрияни (бу кўп эрлилик учун илмий атама), бир жинсли никоҳлар ва жамоатли оилаларни тарғиб қилса, у кўпроқ издошларга эга бўлади. Бу йўқ деганда ақлли ҳамда ёқимли бўлади. Олға, Чубак ҳожи!