Давлат монополияга қарши агентлик ўлка бўйича кўмирнинг сўнгги нарҳини белгилади

688

Мазкур муассаса қаттиқ ўтин сотган 47 компанияга кўмирнинг сўнгги нарҳи ўрнатилгани бўйича буйруқ жўнатган. Муассасанинг кўмирга бўлган барқарор нарҳи 16-февралгача сақланади.

Монополияга қарши агентликнинг изга солинувчи тармоқлар бошқармасининг раҳбари Сагиндик Маматоморов 1-декабрда матбуот йиғинида билдиришича, тадбиркорларни кўмирни қиммат нарҳда сотишга ҳуқуқлари йўқ.

Мазкур муассаса Қирғизистон бўйича кўмирнинг (тоннасига) чекли нарҳларни қўйди:

  • Бишкек — 3800-4000 сом;
  • Чуй вилояти — 3800-5000 сомов;
  • Иссиқ кўл вилояти — 3500-6000 сом;
  • Боткен вилояти — 3400-7600 сом;
  • Ўш — 4400-5200 сом;
  • Ўш вилояти — 1500-6000 сом;
  • Жалолобод вилояти — 6000 сомгача;
  • Талас вилояти — 4700-6700 сом;
  • Норин вилояти — 2000-4200 сом.

Кўмирга бўлган тарифлар 2018-йилнинг 16-февралигача ўрнатилди. Кўтирлган нарҳда қаттиқ ўтин сотган компанияларга 10 минг сомдан 50 минг сомгача жарима солинади.

Премьер-министр Сапар Исаков ўтиннинг баҳоси кескин кўтарилгани сабабли 17-ноябрда кўмирга бўлган нарҳни йўлга солиш бўйича буйруқни имзолаган.

Иқтисод министрлиги кўмирга бўлган нарҳни кўтарилиб кетишнинг асосий сабаби қатори қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаамони ва Қозоғистон ҳукуматининг Қирғизистонга кўмирни экспорт қилинишини таъқиқлагани.

Қирғизистон ўзини кўмир билан 70 фоиз таъминлайди, шу сабабли кўмирни Қозоғистондан сотиб олади.

Қирғизистоннинг кўплаган яшовчилари кўмирнинг юқори сифатига қараб, Қозоғистондан сотиб олишади.

Кўмир ташиш икки ўлка ўртасидаги дипломатик аразлашувлардан кейин тўхтаган.

Муаллиф: Рустам Халимов