Human Rights Watch: Қирғизистоннинг Олий суди сўз эркинлигини «бўғган» ҳукуматни қўллайди

680

Ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистоннинг олий суди «Заноза» нашрининг собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг номуси ва обрўсини камситишда айбдор деб топиб, сўз эркинлигига «оғир зарба» бермоқда деб ҳисоблашади.

Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти билдиришича, Қирғизистонда сўз эркинлигига «оғир зарба» бўлган, сабаби олий суд «Заноза» (ҳозирда Kaktus.Media — ред.) бнашрига қарши қарор чиқарган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, қарорнинг ўзи танқидчиларнинг «оғзини ёпган» ҳукуматни қўллайди.

«Атамбаев ўз ихтиёри билан хизматдан кетган биринчи президент бўлиб қолгани ва халқаро кузатувчиларнинг назоратида ўтган сайлов демократия институтларининг мустаҳкамланишига туртки бўлиши», — деб айтилади билдирувда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича,  қизиқ тасодифи шуки демократик институтларнинг калити деб ҳисобланган Қирғизистондаги суд ҳукуматининг ОАВларига қарши аризалари кучсизликни кўрсатганида бўлмоқда.

«Шунингдек қарорлар матбуот эркинлиги билан сўз эркинлигини бузмоқда — демократияни тузган аҳамиятли компоненттларнинг яна бири», — деб айтилган маълумотда.

Ташкилот Қирғизистоннинг халқаро ҳамкорларини «демократияни қуришда олий суднинг қарорлари ҳеч бир яхшиликка олиб келмаслигига» эътибор қаратишга чақирмоқда. Бундан ташқари бу қарорлар Қирғизистондаги журналистлар билан ОАВларига таъсир қилиб, бу ўз навбатида ўкадаги сўз эркинлигига «салбий таъсирини» кўрсатади деб ҳисоблашади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари янги президент Сооронбай Жээнбеков вазиятни яхши томонга ўзгартиришига умид қилишмоқда — унинг дастурида «президент сўз эркинлигининг кафолати бўлиши кераклиги» айтилган.

«Ёлғон учун бирорта ҳам журналист, бирорта ҳам ОАВ, бирорта ҳам ҳуқуқ ҳимоячиси унинг номидан адолатсиз таъқиб қилинмаслиги керак», — деб айтилган билдирувда.

Олий суд 30-ноябрда «Kaktus.Media» нашрини айбдор деб топиб, уни собиқ президент Алмазбек Атамбаевга 9 млн сом тўлаб бериш мажбуриятини қўйган.

Нашрнинг ташкилотчиларидан бири Дина Маслова «Клооп» нашр собиқ президентга пулларни тўлаб бериш учун краудфандин (аҳолидан пул йиғиш — ред.) компаниясини бошлашини айтган. Шунингдек Маслова олий суднинг судьялари жавобгарликка тортилганларнинг адвокатлари «оғзини очиқ босаётганини» қўшимча қилган.

Бош прокуратура 2017-йилнинг март ойида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг номуси билан қадрини ҳимоя қилиш учун «Заноза» онлайн-нашрига қарши аризаларни бера бошлаган.

Атамбаев журналистларни «ғийбатчилар» деб аташ билан бир неча марта ОАВларининг ишини танқид қилган.

Атамбаев ўзининг ёз фаслидаги ҳар йили ўтадиган матбуот анжуманида «Заноза»ни ҳеч қачон кечирмаслигини билдирган.

«Занозага қарши аризамни қайтармайман, сабаби улар "ғийбатчилар". Тинчлик йўли билан суд текширувидан чиқиш йўлларини кўрмаяпман, сабаби уларга "сабоқ бергим" келади», — деган у.

Халқаро ташкилотлар Атамбаев томонидан ОАВларига қарши аризаларни «сиёсий» деб аташган.

Муаллиф: Рустам Халимов