Фарид Ниязов қайтадан президентнинг маслаҳатчиси бўлди

604

Президент Сооронбай Жээнбеков ўзининг маслаҳатчиси қилиб, Фарид Ниязовни тайинлади. Бу вақтгача Ниязов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг жамоатчиликдаги маслаҳатчиси бўлган.

Президентнинг матбуот хизмати билдиришича, Жээнбеков Ниязовнинг тайинланиши бўйича фармонга 1-декабрда қўл қўйган. Президент сайлови вақтида Ниязов Жээнбековнинг сайлов олди штабини бошқарган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 23-ноябрда Ниязовни президентнинг жамоатчиликдаги маслаҳатчиси хизматидан озод қилган.

Хизматдан озод қилишга бир кун қолганда Атамбаев Ниязовни «яхши вазир» деб атаб, «Қирғизистоннинг ривожланишига қўшган ҳиссаси» учун уни II даражадаги «Манас» ордени билан тақдирлаган. Президентнинг айтишича, Ниязов бу унвонга «муносиб».

Муаллиф: Ислам Розиев