Бишкек: Мэрия ҳафта ичида ер ости йўлида ногиронлар учун кўтаргичлар ўрнатилишини ваъда қилди

629

Бишкек мэрияси ногиронлар учун кўтаргичларни олди, улар филармония ва ЦУМ ёнидаги таъмирланган ер ости ўтиш йўлига ўрнатилиши керак. Мэрия кўтаргичларни ўрнатиш шу ҳафтанинг ичида битади деб ваъда қилди.

Бишкек шаҳар мэрияси қошидаги Капитал қурлиш бошқармасининг раҳбари Нурлан Эшенбаев «Клооп»нинг мухбирига ҳозирда кўтаргичлар ўтиш йўлларига ўрнатиш учун тайёрланаётганини билдирди.

«ЦУМ ёнида уларни ўрнатишга тайёргарлик ишлари бошланди. Шу ҳафтада кўтаргичлар икки ер ости йўлига ҳам ўрнатилади», — деди у.

Мэрия кўтаргичларни сентябрь ойида битирилган кўприкларни реконструкция қилиш ишларининг давомида ўрнатилади.

Бироқ Қозоғистон чегарасида юзага келган вазият сабабли кўтаргичларни Қирғизистонга олиб киришолмаган.

Филармония билан ЦУМ олдидаги авария ҳолатида турган ер ости йўлини таъмирлаш 2017-йилнинг баҳорида бошланган.

Икки ўтиш йўлини таъмирлашга 70 млн сом атрофида маблағ ажратилган.

Шундай бўлса ҳам реконструкциядан кейин ёмғирда ўтиш йўлининг устидан бир неча марта чакка ўтган. Мэрия ёлланма компания буни ўз маблағи эвазига таъмирлашини билдирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева