Сокулук туманининг вақтинча сақлаш жойидан қочиб қўлга олинди. Гумондор қўлга олиниб, нима сабабдан қочганини тушунтириб берди. Тўрт нафар гумондор қочиб чиққандан кейин, бир неча соатдан кейин иккитаси қўлга олиниб, яна иккитаси қидирилмоқда.
Милиция вақтинча сақлаш жойидан қочиб, қўлга олинган вақтда сўроқ қилинаётган видеочини жамоатчиликка эълон қилди.
Одам ўлдиришга гумон қилинган Рамил Базаркулов сўроқ вақтида қочиб кетгани учун афсусланаётганини маълум қилган.
«Ўзим тушунмай қолдим. Иккита Бакыт, (биттаси Багтият) Ғайрат ва мен. Борадиган еримиз йўқ эди. Бишкекка келган эдик, бу ерга. Қочганим учун афсусдаман», — деди у.
Қароқчиликда гумон қилинаётган Бакит Дилдешов қочиш режаси барчасига тегишли эканини айтди.
Оғир жиноятларда гумон қилинаётган тўрт одам 27-ноябрда вақтинча сақлаш жойидан қочиб чиқиб, номаълум томонларга яширинишга ҳаракат қилган.
Кейинчалик иккитаси қўлга олиниб, яна иккитаси — Багият Ачилдурдиев ва Кайрат Жанботоев — ҳамон қидирилмоқда.
Ҳозирча улар вақтинча сақлаш жойидан қандай қочиб чиққани ҳозирча номаълум. Бироқ «Кактус» нашри куч тизимларидаги ахборот манбааларига таянга ҳолда берган маълумотига кўра, вақтинча сақлаш жойидан қочганларга ўша ердаги ҳодимларидан бирортаси ёрдам берган бўлиши мумкин.
Ҳозирда прокуратура ўша куни изоляторда навбатда бўлган ҳодимларни сўроқ қила бошлади.
Муаллиф: Гулжан Эшбаева