Президент администрацияси Бакиевнинг қозоқ телеканалига берган интервьюсини тадқиқ қилади

705

Сооронбай Жээнбековнинг президент администрациясининг матбуот хизмати «Клооп» мухбирига билдиришича, қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг «Хабар» қозоқ телеканалига берган интервьюсини текшириб, бу бўйича кейинроқ изоҳ беради.

Президент администрациясининг матбуот котиби Толгонай Стамалиева Бакиевнинг Қирғизистонга қайтаман деган сўзларига изоҳ бермади. Бироқ у администрация қулатилган президентнинг «Хабар» телеканали билан бўлган суҳбатини текширишини қўшимча қилди.

Бакиев Қирғизистондаги 2010-йилда бўлиб ўтган инқилоб ҳақидаги фильм қаҳрамонларидан бири бўлиб қолган — бу фильм «Хабар» давлат телеканали томонидан тасвирга олиниб, бироқ ҳозирча расмий чиқмаган. Фильмнинг намойиш вақти 29-ноябрга белгиланган.

Бакиев фильмнинг анонсларидан бирида билдиришича, «вақти келганда» у Қирғизистонга қайтиб келади.

«Мен билмайман, балки табаррук қатори менинг кийимларимни, пайпоқ, ич кийимларимни олишгандир. Мен идиш-товоқ ҳақида айтмасам ҳам бўлади. […] Ўйимча, ишонаманки, вақти келади шунда мен ватанимга қайтаман», — деган у.

Қирғизистон ҳукумати бу фильмнинг трейларига расмий реакция кўрсатмаган.

КСДП парламент фракциясининг депутати Дастан Бекешев ўзининг твиттерида Бакиевнинг Қирғизистонга қайтгиси келаётганига қизғин реакция қилган.

«Х... ему с маслом. И пусть даже не мечтает», — деб ёзган у.

Кейинчалик Бекешев «Спутник» нашрига билдиришича, Бакиевни Қирғизистонда ҳеч қачон аралашмаслигини ва унинг қайтишига ҳеч ким йўл бермаслигини қўшимча қилган.

«Унинг қилмишларини ҳеч қачон кечиришмайди: одамларнинг ўлими, ҳукуматда туриб, оилавий кландык тизимни ўрнатган. Набира-эвараларига қандай билмадим, бироқ халқ унинг ўғлини ҳам кечирмайди. Бу ҳақда ўйланмасин ҳам», — деди у.

Шунингдек фильм анонсида Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаева ва Қозоғистоннинг президент администрациясининг раҳбари Адилбек Жаксыбеков ҳам суҳбатлашишган. Суҳбатларнинг иккиси ҳам 2010-йили Қирғизистонда бўлган инқилобга бағишланган.

Фильм Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасидаги аразлашиш жараёнида чиқмоқда — икки ўлканинг ҳукумати қозоқ президенти Нурсултан Назарбоев Қирғизистонда ўтган президент сайловининг номзоди Омурбек Бабанов билан учоашгандан кейин урушиб қолишган.

Учрашув қирғиз ҳукумати томонида қизғин муҳокама бўлиб — ўша вақтда давлат раҳбари бўлган Алмазбек Атамбаев қозоқ ҳукуматини «Бакиевни яхши кўриш» ва порахўрлик бўйича айблаган.

Атамбаев томонидан айтилган танқид икки ўлканинг ўртасидаги муносабатларнинг сусташишига олиб келган. Қозоқ ҳукумати чегарада назоратни кучайтириб, шу сабабли назорат ўтказиш бекатларида юкли машиналарнинг тирбандлиги юзага кела бошлаган.

Қозоқ ҳукумати бу нарсани Қирғизистон орқали ўтаётган Хитойнинг «контрабандаси» ва «ноқонуний импортга» қарши кураш деб тушунтирган. Бундан ташқари Қозоғистон Қирғизистоннинг қандолатчилик маҳсулотларини, сут-гўшт маҳсулотларини киритишни таъқиқлаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева