Норин вилоятига кўчирилган афғонлик қирғизлар учун уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечакларни ва биринчи ёрдамдаги дори-дармонларни сотиб беришади. Ҳукумат бунинг учун 948 минг сом ажратди.
Норин вилоятининг ҳукумат аппарати помирлик қирғизлар учун уй-рўзғор техникаси ва кийим-кечакларни сотиб олишга 948 минг сомга тендер эълон қилди.
Амалдорлар бу маблағни помирликларни рўзғор буюмлари, кийим-кечак ва кўчиш жараёнида керак бўладиган дори-дармон воситалари билан таъминлашади.
Бундан ташқари мухтожлар учун оёқ кийим, тўшак, идиш-товоқ ва уй-рўзғор техникасини сотиб олиб беришади. Шунингдек ҳукуматдагилар уларга олти телевизор олиб беришни режалаштиришмоқда.
Муаллиф: Нигина Мамадалиева