Қирғизистон ва Ўзбекистон 2018 йилдан биргаликда автомобилларни йиға бошлайди

617

Қирғизистонда 2018-йилнинг охирида автомашиналар билан автобусларни йиғиш бўйича қирғиз-ўзбек қўшма ишхонаси ишга тушади. Автотехникалар қисман сочилган равишда Қирғизистонга етказилиб, бу унинг тан нарҳининг баҳоси пастлашига шароит яратади.

Қирғизистоннинг инвестицияларни ривожлантириш бўйича агентлиги бўлими раҳбарининг ўринбосари Нурадил Баясов «Клооп» мухбирига билдиришича, ҳозирда Қирғизистонда ишхонани очиш учун енгил саноат майдончаси тайёрланмоқда.

«Керакли ҳужжатларга томонлар қўл қўйишди, ҳозирда улар мукаммал ишланмоқда. Биз автомашиналарни сотишга эмас иш ўринлари тузишга ҳаракат қилмоқдамиз», — деди у.

Баясовнинг айтишича, ўлкада йиғилган автомашиналарнинг, автобусларнинг ва қишлоқ хўжалиги техникаларининг баҳоси Қирғизистонга импорт қилинганларга нисбатан пастроқ бўлади.

Асосан ишхоналарда «Исузу» автобусларини ва «Равон» савдо белгисида автомашиналарни йиғади.

«Автомашиналар аввал Қирғизистон бозорида сотила бошланади, кейинчалик ЕОИИга кирган ўлкалар бозорларига экспорт қилинади. Сабаби катта компаниялар учун Қирғизистон бозори бир қанча кичик», — деди Баясов.

Ўзбек томон ҳамкорларнинг бир қатори 20 йилдан бери корея машиналарини ишлаб чиқариш билан шуғулланган «Женерал Моторс Ўзбекистон» заводи бўлиб ҳисобланади. Компания «Шевроле» савдо маркаси остида «Матиз», «Спарк», «Нексия» ва бошқа машиналарни чиқаради.

Икки ўлка билан тузилган келишув октябрда Тошкентда ўтган қирғиз-ўзбек бизнес-форуми асосида эришилган.

Ўлкалар орасидаги савдо-иқтисодий алоқа 2017-йилнинг бошида яхшилана бошлаган. Сентябрь ойида премьер-министр Сапар Исаков Қирғизистон билан Ўзбеикстон $115 млн келишувга эришганини билдирган.

2017-йилнинг биринчи ярим йиллигида икки ўлканинг ўртасидаги савдо айланувининг кўлами 170 млн доллардан ортиқ маблағни ташкил қилган. Бу 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан икки марта кўп.

Муаллиф: Эльвира Акимова