Депутатлар иккинчи ўқишда йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жазони кучайтиришни қўллади

562

Парламентарийлар иккинчи ўқишда қонун лойиҳасини қабул қилишди, унга кўра маст ҳолатда машина бошқариш учун жариманинг миқдори 1 млн сомни ташкил қилади. Шунингдек қонун лойиҳасида одамларни йўл ҳодисаларида ҳалок бўлиб ёки жабрланишига сабаб бўлган айбдорларнинг қамоқ муддатини 7 йилгача кўпайтириш таклиф қилинмоқда.

Парламентарийлар қонун лойиҳасини 22-ноябрда иккинчи ўқишда қабул қилишди.

Қонун лойиҳасига кўра, маст ҳолатда машина бошқариш учун жариманинг миқдори 100 минг сомдан 1 млн сомгача кўтарилади, бундан ташқари беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан бирга айрим хизматларда уч йиллик муддатгача ишлаш таъқиқланади.

Шунингдек қонун лойиҳасида ўлимга олиб келган йўл ҳалокатларининг айбдорларини қамоқ муддатини 7 йилгача узайтирилиб, уларни уч йиллик муддатга машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда.

Жабрланувчиларнинг саломатлигига оғир бўлмаган зарар келтириш учун жариманинг миқдори 100 минг сомгача кўпайтириш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда.

Қонунни кучайтиришга ҳозирда ишлаётган қонунлар қолаверса, агар йўл ҳалокатларида одам ҳалок бўладиган бўлса ҳам айбланувчиларнинг жавобгарликлардан қутилиб кетаётгани сабаб бўлган.

«Айбланувчи ёки унинг қариндошлари ярашиш ҳуқуқидан фойдаланиб, ҳалок бўлган одамнинг қариндошларини сотиб олишмоқда. Кўпчилик ҳолларда улар билан ўзаро келишиб, бу ўз навбатида масъулиятсизликка олиб келмоқда», — деб айтилади маълумот хатида.

Йўллардаги хавфсизлик

Бир неча марта ваҳимали йўл ҳалокатларидан сўнг йўллардаги хавфсизлик бўйича масалалар бир неча марта юқори даражада кўтарилган.

Энг шов-шувли йўл ҳалокатларининг бири бўлиб, 7-октябрда Талас вилоятига кетаётган вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг ўлими бўлган. Жумакадировнинг машинаси билан КаМАЗнинг тўқнашуви натижасида вице-премьер-министр ўзи, унинг ҳайдовчиси ва ёрдамчиси ҳалок бўлишган.

Йўллардаги хавфсизликни таъминлашни премьер-министр Сапар Исаков, парламент депутатлари, президент Алмазбек Атамбаев ҳам талаб қилишган.

Ҳукуматдагилар 2011-йилдан бери Бишкек йўлларига «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича қоида бузишларни аниқлаган камераларни ўрнатишни ваъда қилиб келади. Бироқ шундан бери Бишкекнинг кириш қисмидаги чорраҳаларга бир неча камералар қўйилган.

Премьер-министр Исаков 20-ноябрда билдиришича, Қирғизистон йўлларидаги камералар 2018-йилнинг баҳорида пайдо бўлади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева