Бишкек: Тарих музейидаги ёнғиндан ҳеч ким жабрланмаган

515

Қирғизистоннинг тарих музейида унчалик катта бўлмаган ёнғин чиққан — электр симлари куйиб кетган. Жабрланганлар ва зарарланган экспонатлар йўқ.

ФҲМнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, ёнғин чиқиш бўйича билдирув соат 11:37да тушган. Воқеа бўлган жойда ёнғинни зудлик билан ўчиришган икки техника ишлаган.

Музей директори Анаркүл Исиралиеванинг айтишича, музей биносидаги электр симлари пайвандлаш ишлари сабабли куйиб кетган. Бу ёнғин унчали катта бўлмаганини ва музейдаги экспонатлар жабрланмаганини айтди.

Бу тарих музейидаги бир йил ичидаги иккинчи ёнғин ҳолати. 22-июлда музейнинг омборида ёнғин чиққан.

Бу вақтда ёнғин тез ўчирилиб, экспонатларга зарар келтирмаган.

Бироқ омборнинг ўрни кучли равишда тутаб, музейнинг 10 ходими куйиб кетган маҳсулот билан заҳарланиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Муаллиф: Ислам Розиев