Президент аппарати: Жээнбеков инаугурациясининг харажати 13 миллион сомдан оз бўлиши мумкин

615

Президент аппаратиинг етакчиси Алмаз Усонов билдиришича, Сооронбай Жээнбековнинг инаугурациясининг харажатлари аввалроқ айтилган 13 млн сомдан оз бўлиши мумкин. Ҳозирда тадбир харажатларининг ҳисоблари қабул қилинмоқда.

Инаугурацияни ўтказиш ва уюштириш бўйича комитетини бошқарган Алмаз Усонов билдиришича, инаугурация маросимини ўтказишнинг харажатлар сметаси ҳозирча аниқланмади.

«Молия министри Адилбек Касималиев фақатгина бюджетда кўрстилган 13,1 млн сом миқдоридаги маблағни эълон қилди.[…] Президентнинг иш бошқармаси билан ҳукуматнинг маълумотига кўра, харажатларнинг миқдори бир қанчага оз бўлиши мумкин », — деб билдирилди президентнинг матбуот хизматидан.

Тадбирни ўтказишнинг чиқимларига ўриндиқларни тайёрлаш, транспорт хизматларини тўлаш, жихозларни ижарага олиш, Жээнбековнинг президентлик хизматга киришишига бағишланган расмий шахсларни қабул қилиш, концерт дастурлари, босмахона хизматлари учун ҳақ тўлаш ва бошқалар киради.

Инаугурация маросими 24-ноябрда «Ала-Арча» давлат қароргоҳида ўтади. Инаугурацияга бошқа давлатларнинг раҳбарлари таклиф этилмаган.

Бу йили Алмазбек Атамбаевнинг 2011-йилдаги инаугурациясига нисбатан тадбирга бюджетдан 3 млн сомга кўпроқ маблағ ажратилган  — у вақтда ҳукумат 10 млн сом сарфлаган.

Инаугурация учун энг кўп маблағни 2009 йили қулатилган президент Қурманбек Бакиев сарфлаган — унинг тадбирига бюджетдан 20 млн сом сарфланган.

Муаллиф: Алмир Алмамбетов